Бош саҳифа / Таълим / Менинг марказим!

Менинг марказим!

Марказда бугунги кунда ўзбек тили ва адабиёти таълим йўналишида 96 нафар ва темир йўл соҳаси бўйича 26 нафар талаба таълим олиб келмоқда. Марказда дарс машғулотларини олиб бориш учун Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Термиз давлат университети ҳамда нуфузли университетларнинг профессор-ўқитувчилари жалб этилган.

Ўзбек тили ва адабиёти таълим йўналишида таҳсил олаётган талабаларга Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ҳамда темир йўл йўналишида таълим олаётган талабаларга Тошкент темир йўл институтининг дипломи берилиши назарда тутилган.

Бу ерда билим олиш учун барча шароит яратилган. Жумладан, ахборот-ресурс марказида 5000 дан ортиқ ўзбек, форс, пушту, рус, инглиз, немис ва араб тилларидаги илмий, бадиий китоблар мавжуд бўлиб, 20 та компьютер билан жиҳозланган. Бундан ташқари, 30 дан ортиқ компьютер билан жиҳозланган алоҳида 2 та хона бор. Талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида “Боланинг бўш вақти — душманнинг иш вақти” деган шиор остида ёш нотиқ, ёш журналист, сомон санъати, тикувчилик, кулолчилик ҳамда спортнинг бир қанча турлари ва фанларга оид тўгараклар ташкил қилинган. Натижада, тенгдошларимиз туман, вилоят ва республика миқёсидаги маънавий-маърифий, спорт, соҳаларидаги тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқдалар.

Шунингдек, ўтган бир ярим йил давомида буюк мутафаккирларимиз Алишер Навоий, Абдураҳмон Жомий, Бобур,Абдулла Қодирий, Зулфия, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Чингиз Айтматов, Муҳаммад Юсуф каби устозларнинг ижодий фаолиятларига бағишланган тадбирлар марказимизда бўлиб ўтди.

 Вилоятда ўтказилган “Юксак маънавиятли авлод”, “Ёшлар-келажак бунёдкори”, “Нафосат”, “Зулфия”, “Йил аёли”, “Ёшлар иттифоқи етакчиси”, “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси”, “Ёшлар куни”, “Дўппи” “Бахшичилик очиқ фольклор фестивали”, “Наврўз”, “Бойсун баҳори” ҳамда Навоий вилоятида бўлиб ўтган “Нурли наволар” халқаро фолъклор фестивалларида ва ”Марказий Осиё ёшларининг дўстлик форуми”, ва бошқа анжуманларда ўз чиқишлари, билан муносиб иштирок этиб, “Энг яхши фольклор қўшиқ ижрочилари” номинацияси бўйича 1-даражали диплом билан тақдирландилар. Ундан ташқари, вилоятда олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилаётган “Жануб зукколари” телебеллашувида марказнинг “ЎзАф” жамоаси ғолиб чиқиб, республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказининг расмий веб сайти яратилган бўлиб, ( узаф.эду.уз) марказ фаолияти ёритиб борилмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевнинг олиб бораётган одилона сиёсатлари натижасида афғон ва ўзбек халқининг ўртасидаги дўстлик ришталари мустаҳкамланиб, ўзаро иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳамкорликлар ва қўшничилик муносабатлари кун сайин кенгайиб бормоқда. Шунинг учун бутун Афғонистон халқи муҳтарам Шавкат Мирзиёев жаноби олийларидан, бундай улуғ таълим масканини барча имкониятлари билан афғон ёшлари учун ташкил қилиб берганликлари учун миннатдорлар.

Худо хоҳласа, ўзбек тили ва адабиёт йўналишининг 96 нафар талабаси яқин кунларда ўқишларини битиришлари билан ўз юртларига қайтади, олган билимлари орқали келажакда Афғонистонда она тилимиз, яъни ўзбек тилининг ривожланишига ҳисса қўшадилар. Бу ердан олган ибрат ва сабоғимиз юртимизнинг тараққиёти ҳамда ривожланиши йўлида масъулиятни теранроқ англашига ёрдам беради.

Ферузуллоҳ СИРДОШ,
Афғонистон фуқароларини
ўқитиш маркази
битирувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Раҳбар кадрлар тайёрлаш – бош мақсадимиз

Муҳтарам юртбошимизнинг 2018 йил 30 майдаги “Истиқболли бошқарув кадрларни танлов асосида” танлаб олишнинг замонавий тизимини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE