Бош саҳифа / Таълим / Менинг бизнес ғоям

Менинг бизнес ғоям

Денов хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида “Менинг бизнес ғоям” танловининг коллеж босқичи бўлиб ўтди. Танловни ўтказишдан мақсад, коллеж битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, якка тартибдаги меҳнат фаолиятини, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, касаначиликни фаоллаштириш ҳамда уларга микромолиявий хизматлар кўрсатиш орқали янги иш ўринларини яратиш, мустақил ҳаётда ўз ўринларини топиш ва бизнесни йўлга қўйишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, кредит олишга кўмаклашишга қаратилди.

Танловда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман кенгаши қошидаги “Ёш тадбиркор” маслаҳат маркази кординатори Ш. Бойматов, “Савдогарбанк” вакиллари, Денов хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари А.Мелиев, касбга йўналтирувчи махсус фанлар кафедраси иқтисодчи ўқитувчилари ҳамда коллеж битирувчи ўқувчилари қатнашишди.

Танловда коллежнинг битирувчи ўқувчилари ўзларининг бизнес ғояларини иншо тариқасида ҳакамлар ҳайъатига тақдим этдилар ва ўз ғояларини ҳимоя қилдилар.

Танлов ғолиблари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар ҳамда туман босқичи йўлланмасига эга бўлдилар.

Тадбир якунида талабалар банк вакилларидан кредит олиш масалаларида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Шаҳло НУРАЛИЕВА,
Денов хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Унутилмас учрашув

Анъанага айланиб келаётган “Устоз ва шогирдлар учрашуви” бу йил ҳар қачонгидан ҳам ўзгача руҳда ўтди. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan