Бош саҳифа / Жамият / Менин дўстим – Ватан ҳимоячиси

Менин дўстим – Ватан ҳимоячиси

Ватан ҳимоячилари куни олдидан вилоят ҳокимлиги, мудофаа ишлари бошқармаси, Ёшлар иттифоқи ва жамоат ташкилотлари иштирокида ташкил этилган навбатдаги телекўприк “Менинг дўстим — Ватан ҳимоячиси”, деб номланди. Унда Андижон ва Сурхондарё вилоятларида хизмат қилаётган аскарлар ота-оналари ва дўстлари билан мулоқотда бўлишди. Тадбирни вилоят ҳокимининг ўринбосари М.Қобулова очиб берди. Сўнгра жонли видеомулоқот бошланди.

—Ўғлим Улуғбек анча ўлғайибди,— дейди аскар оналаридан бири С.Пардаева. — Келажакда офицер бўлмоқчи. Ёшларимизга давлатимизнинг ғамхўрлигини кўриб қалбим қувончга тўлмоқда. Мен бахтиёр онаман.

Телемулоқот давомида вилоят санъаткорларининг концерт дастурлари намойиш этилиб, аскарларга бадиий китоблар совға қилинди.

Б.НОРМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сувга чўкишдан сақланинг!

Сўнгги вақтларда вилоятимиз ҳудудида фуқароларнинг, айниқса вояга етмаганларнинг сув ҳавзаларида чўкиб кетиши билан боғлиқ нохуш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE