Бош саҳифа / Жамият / Менга кредит беришди

Менга кредит беришди

Термиз туман ички ишлар бўлими ва “Гулбаҳор” маҳалласи масъуллари бир неча ой илгари хонадонларда бўлиб, “Ҳар бир оила тадбиркор” Давлат дастури асосида тадбиркорлик қилиш истагида бўлган оилалар билан суҳбат олиб боришганди.

Ўша пайтда Насиба Абдуллаева ва турмуш ўртоғига бу таклиф маъқул келганди. Агар кредит олиб, ўзлари истиқомат қилаётган хонадон томорқасида иссиқхона ташкил этишса, рўзғорнинг кам-кўстини қоплаб, қора қозон қайнармиди, деган хаёлда эдилар. Минг афсуски, ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. Шу орада Термиз туман адлия бўлими ходимлари уларнинг жонларига ора кирди. Туман адлия бўлимининг ёрдами билан Насиба Абдуллаева турмуш ўртоғи билан АТ “Халқ банки”нинг Учқизил филиалидан 15 миллион сўм миқдорида кредит олиб, таъминотчи ташкилотлар ёрдамида томорқасидаги 2 сотих ер майдонига иссиқхона қуриб битказишди.

— Тўғриси, кредит олиб иссиқхона қуришимизга ишонмай қўйгандик, — дейди Н. Абдуллаева. — Яхшиямки, Термиз туман адлия бўлими томонидан аризамиз кўриб чиқилиб, муаммомиз ҳал бўлди. Иссиқхонани экин-тикин ишларига тайёрлаяпмиз. Насиб бўлса, декабрь ойида помидор экишни бошлаймиз.

Н. Абдуллаевадек, тумандаги Ш. Рашидов маҳалласида яшовчи фуқаро С. Ҳасановнинг пенсия тайинлашда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳам тегишли ташкилот ва органлар томонидан кўриб чиқилиб, ҳуқуқлари тикланган бўлса, олий маълумотли ишсиз Нафиса Исақулова ҳам айни туман адлия бўлимининг саъй-ҳаракатлари билан ишли бўлди.

Худди шунингдек, Термиз туман адлия бўлимига жисмоний ва юридик шахслардан 60 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улар имкон қадар ҳал этилаётир. Аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида жойларда сайёр қабуллар ўтказилиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда.

Баҳодир АШУРОВ,
Термиз туман адлия
бўлими бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE