Бош саҳифа / Таълим / Мен учун унутилмас

Мен учун унутилмас

Устозларимиз халқаро фестиваль бўлади, деган гапни эшитгандан буён биз билан узлуксиз маҳорат дарслари ва машғулотлар олиб боришмоқда.

Мен 2 йилдан буён халқимизнинг ардоқли бахшиси Шоберди Болтаевдан сабоқ олиб келаяпман. Ҳозиргача у кишидан бир қанча термаларни, дўмбира усулларини, достонни ёдлаш ва айтиш сирларини ўрганаяпман.

 Бахшичилик, достончилик, дўмбира мақомлари шунчалик чексиз уммон эканки, уни ўрганган сари, ёдлаган сари, сеҳри ҳамда мўъжизасига ғарқ бўлиб, бу борада ҳеч нарсани билмаслигингга амин бўласан. Ўйлайманки, бахшичилик санъатини мукаммал ўрганишга бир йигитнинг умри етмайди.

Катта ҳаётий тажрибага эга бўлган устозларим қаторида ана шундай нуфузли фестивалда иштирок этаётганимдан жуда хурсандман. Бу анжуман биздек ёш бахшилар ҳаёти ва фаолиятида катта бурилиш ясайди, деган умиддаман. Барча устоз бахшиларни, шу соҳасининг фидойи ва жонкуярларини халқаро анжуман билан табриклаб, келажакка уларнинг ишончини оқлашга ваъда берамиз.

Аслиддин РАУФОВ,
Қумқўрғон туманидаги
32-мактабнинг 9-синф ўқувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

22.3 миллион сўм мукофот

Президентимизнинг иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш борасидаги қарори, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE