Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Мен тадбиркор бўлмоқчиман

Мен тадбиркор бўлмоқчиман

Тадбиркорлик қилиш учун яратилган шарт-шароит халқимизга берилган катта имтиёз бўлди. Тадбиркорликнинг қайси соҳасига қўл урманг, бугун камингиз тўлдирилиб, эҳтиёжларингиз қондирилади. Хуллас, иштиёқ ва истак бўлса бўлгани.

Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ташаббуси билан “Мен — тадбиркор бўлмоқчиман” деб номланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоятимизда ўз фаолиятини йўлга қўйиб, юқори натижаларга эришган тадбиркорлар сўзга чиқиб, муваффақият сирлари, тадбиркорлик йўлидаги машаққат ва синовлар, натижалар ҳақида сўзлаб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.

— Тикувчиликка иштиёқим баланд эди, — дейди “Зебузар зарлари” МЧЖ раҳбари О. Жўраева. — Ўз ишимни кенгайтиришим, катта тадбиркор аёлга айланишим учун ёшлигимдан дадам қизиқиш уйғотдилар, тиргак бўлдилар. Барча ютуқларим ортида дадамнинг хизматлари, қолаверса, тинимсиз ҳаракат ва меҳнатларим ётибди, деб биламан. Бугунги ёшлар эртага биз катта авлод вакиллари бўлган тадбиркорларга рақобатдош ишбилармонлар бўлиб етишади, деган умиддаман.

Тадбир сўнггида фаол иштирок этганлар ташаккурнома билан тақдирланишди. Тадбиркорлар ҳам энг яхши савол ва оригинал фикр эгаларига китоб совға қилдилар. Ушбу давра суҳбати ёшларнинг тадбиркорликка қизиқишини оширишга ва ўз йўлини топишда кўмак бериши, шубҳасиздир.

С. НОРМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тадбиркорга тўсиқ бўлманг!

Ангор туман ҳокими 2018 йил 6 июлда фуқаро Жўраева Мадинабонуга тумандаги “Наврўз” маҳалласи Ҳаким Термизий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE