Бош саҳифа / Жамият / Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ID карта берилди

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ID карта берилди

Биласиз, юртимизда фуқаролик паспорти ўрнига  ID-картасини олиш тартиби жорий қилинди. Замон талаби ва фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида амалиётга киритилган бу тизим ҳукуматнинг 2020 йил 13 март кунидаги 129-сонли  “Ўзбекистон Республикасида индентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори билан тартибга солинади.

Мазкур амалиёт вилоятимиз ҳудудида ҳам бошлаб юборилди. Куни кеча вилоят миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан Термиз шаҳридаги Меҳрибонлик уйининг 16 ёшга тўлган 5 нафар тарбияланувчилари номига расмийлаштирилган ID-карталар тантанали равишда топширилди.

Бундан ташқари, бошқарма ходимлари томонидан айни кунларда барча ҳудудларда белгиланган намунадаги ID-карта берилиш тартиби, унинг афзалликлари бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари ҳам олиб борилаяпти, – дейди вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси фуқаролик масалаларини кўриб чиқиш гуруҳи катта инспектори, катта лейтенант Турғун Усанов. — Бу эса фуқароларнинг ушбу янги тартиб бўйича батафсил маълумотга, тушунчага эга бўлишларини таъминлайди.

Феруза Раҳмонқулова

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳоким поезд ёки автобусда юрса…

Вилоятдаги раҳбарларнинг Термиз-Узун йўналишида қатнайдиган поездда ёки автобусда юришини тасаввур қилганмисиз?  Менимча, йўқ. Қарангки, ҳеч …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan