Бош саҳифа / Жамият / Меҳр-оқибатли халқмиз

Меҳр-оқибатли халқмиз

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг видеомулоқот тарзда ўтказилган бешинчи сессиясида сектор раҳбарларининг ахбороти тингланиб, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида воҳамизда амалга ошириладиган ишлар бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Вилоятимизда 34 минг 291 та  эҳтиёжманд фуқарога уч ой давомида манзилли ёрдам кўрсатилиб, уларни зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилади. 7 минг 295 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага моддий ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, ишсиз, ёки карантин сабабли иш жойидан ажралган фуқаролар учун 27 минг 748 та доимий иш ўрни яратилади.

Сессияда халқимиз фаровонлигининг асосий манбаи тадбиркорлик ва шахсий томорқалардан самарали фойдаланиш экани боис, ушбу йўналишда аҳоли учун қулай шароит ва зарур имкониятлар яратиш бўйича  амалга оширилаётган ишлар ҳамда бажарилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан фикр-мулоҳазалар тингланди.     

—Бу синовли кунларда халқимизга хос бўлган эзгу фазилатлар янада кенг қулоч ёймоқда, -деди вилоят ҳокими Т.Боболов. —Айниқса, бу борада тадбиркорларимизнинг саховатпешалигини алоҳида эътироф этиш жоиз. Карантин даврида эҳтиёжманд оилаларга молиявий кўмак бераётган, ишсиз қолган фуқароларнинг бандлигини таъминлаётган тадбиркорлар сони кун сайин кўпайиб бораётгани халқимизнинг аҳил ва ҳамжиҳатлигидан дарак беради. 

Шунингдек, сессияда вилоят ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид бир қатор масалалар юзасидан ҳамда халқ депутатлари Шеробод туман Кенгаши фаолиятини “Намунали Кенгаш” сифатида ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan