Бош саҳифа / Жамият / Меҳнатнинг қадри

Меҳнатнинг қадри

Мустақиллик йиллари ҳамда мустақиллигимиздан олдин узоқ йиллар турли соҳаларда сидқидилдан меҳнат қилиб келаётган фахрий нуронийларимиз — эл-юрт ардоғида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш, “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармонига асосан “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони таъсис этилганди.

Кейинги 2 йил мобайнида Денов туманида турли соҳаларда меҳнат қилиб, ҳозирги кунда нафақа гаштини суриб келаётган 14 нафар нуронийларимиз “Нуроний” жамғармаси Денов туман бўлими Кенгаши томонидан тузилган комиссия хулосаси билан 1-, 2-, 3-даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонига сазовор бўлдилар.

Шундай меҳнат фахрийларимиздан бири, 1942 йилда ҳозирги Олтинсой туманидаги олис Вахшивор қишлоғида таваллуд топиб, узоқ йиллар Денов туман ҳокимлигида турли лавозимларда ҳалол меҳнат қилган, “Дўстлик” ордени соҳиби, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, филология фанлари номзоди, маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Тоштемир Турдиевдир. У киши республикамизда тиниб-тинчимас мураббий сифатида тан олинган. Устозни туманда ёшу кекса бирдек танийди. Тоштемир Турдиевнинг 20 га яқин китоблари, газета ва журналларда босиб чиқарилган 300 га яқин мақолалари ёш авлод тарбиясига хизмат қилиб келмоқда.

Куни-кеча Денов туман ҳокими Бахтиёр Ибатов раислигида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида Тоштемир Турдиевга кўп йиллик меҳнатини эътиборга олиб, муҳтарам Юртбошимиз томонидан таъсис этилган 1-даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони ҳамда пул мукофоти тантанали равишда топширилди.

Йиғилишда туман фаоллари сўзга чиқиб, Тоштемир Турдиев ҳақида илиқ сўзлар айтиб, мукофот билан табриклашди.

А.БЎРИЕВ,

“Нуроний” жамғармаси

 Денов туман бўлими раиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE