Бош саҳифа / Жамият / Меҳнатга муносиб рағбат

Меҳнатга муносиб рағбат

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан меҳнатда алоҳида ўрнак кўрсатган соҳа ходимларини тақдирлаш анъанага айланган.

Жорий йил вилоятда кўп йиллардан буён соҳа ривожига самарали фаолияти билан ҳисса қўшиб, ёшларга ибрат намунасини кўрсатиб келаётган бир гуруҳ ходимлар ҳам вазирлик “Ташаккурнома”си билан тақдирланиб, уларга қимматбаҳо совғалар улашилди.

 — Меҳнатим муносиб рағбатлантирилганидан хурсандман. 20 дан ортиқ шогирдим бор. Бугун кўп йиллик тажрибага эга ва ёш, фидойи касбдошларимга бир марталик пул мукофотлари берилиб, велосипедлар ва уй жиҳозлари совға қилинди. Албатта, қайси соҳа бўлмасин, фаолиятингга эътибор бўлса, янада самаралироқ ишлайсан, — дейди “Ўзбектелеком” АК вилоят филиали Узун ТТБ электромонтёри Ихтиёр Абдураҳмонов.

Тадбир сўнгида бошқарма бошлиғи Жамшид Жафаров корхонада устоз-шогирд анъанасини давом эттириб келаётган устоз почтальонлар, электромонтёр, алоқачи ва телеграфистларга миннатдорчилик билдирди.

Алиёр РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Энди «TikTok», «Twitter” га кириш имкони йўқми?

Ўзбекистон ҳудудида «TikTok», «Twitter»  ва «ВКонтакте»» ижтимоий тармоқлар фаолияти  чекланди. Бу ҳақда «Ўзкомназорат» ахборот хизмати …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan