Бош саҳифа / Жамият / Меҳмонга эътибор ва хурмат

Меҳмонга эътибор ва хурмат

ёки хорижий меҳмонларнинг йўқолган буюми топилди

Воҳамизга ташриф буюрган ҳар бир сайёҳ ёки меҳмоннинг хавфсизлигини таъминлаш ўта муҳим. Бу борада қилинган эҳтиётсизлик ёки эътиборсизлик айни нафақат воҳамиз, балки мамлакат обрўсига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Вилоят ички ишлар бошқармаси хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари эса буни яхши англаб, воҳамизга ташриф буюрган меҳмонларнинг хавфсизлигини таъминлашга масъулият билан ёндашмоқда.

— 5-6 октябрь кунлари “Ал Ҳаким ат Термизий” хотирасига бағишлаб спортнинг кураш тури бўйича ўтказилган халқаро турнирда вилоятимизга чет эллик спортчи ва меҳмонлар ташриф буюришди, — дейди вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари-хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи, подполковник Фаррух Тоиров. — Уларнинг хавфсизлигини таъминлаш иши бошқармамиз ходимлари томонидан наъмунали тарзда олиб борилди. Хусусан, турнир ўтказилаётган пайтда хорижий меҳмонларнинг эҳтиётсизлиги туфайли йўқотилган буюмлар бошқармамиз ходимларининг тезкор ўрганишлари натижасида ўз эгаларига қайтарилди.

Мисол учун, жорий йилнинг 5 октябрда Афғонистон Республикаси фуқароси Mubariz Sohrab уяли телефонини йўқотиб қўйганлиги бўйича қилган мурожаати юзасидан, вилоят ИИБ хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси масъул ходимлари томонидан унинг уяли телефон аппарати топиб берилди.

Бундан ташқари, 6 октябрда Бразилия фуқароси 1975 йилда туғилган Paulo Katsuragi ўзининг сумкаси ва унинг ичида бўлган фуқаролик паспорти, 2500 АҚШ доллари, 300 ЕВРО пул буюмларини эҳтиётсизлиги оқибатида йўқотиб қўйганлиги бўйича мурожаат қилганда тезкор қидирувдан сўнг, унинг йўқолган буюмлари тўлалигича қайтарилди. ғолаверса, афғонистонлик ҳакам Аҳмат Ямасамак ҳам йўқотиб қўйган ҳакамлик сертификатини топиб берган хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Ҳозирда вилоятимиз ҳудудида 76 та туризм намойиши объектлари мавжуд бўлиб, шундан 4 тасида хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан “TOURIST POLICE” кўчма маълумотлар маркази жойлаштирилган. Уларга бириктирилган масъул ходимлар томонидан юртимизга ташриф буюрган меҳмонларнинг хавфсизлигини таъминлаш хизмати йўлга қўйилган. Мазкур 4 та объект Термиз шаҳридаги археология музейи, Санъат саройи ҳудудида, Ҳаким Термизий ҳамда Имом Термизий зиёратгоҳлари бўлиб, босқичма босқич бошқа обеъктлар ҳам “TOURIST POLICE” махсус буткалари билан таъминланиши режалаштирилган.

Ф.РАҲМОНҚУЛОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Вилоят ҳокими аҳоли билан юзма-юз учрашмоқда

Вилоят ҳокими Тўра Боболов Қумқўрғон туманида бўлиб, тумандаги «Наврўз», «Сурхон соҳили», «Янги шаҳар» маҳаллалари аҳолиси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan