Бош саҳифа / Жамият / Медиа оромгоҳ-2017 старт олди

Медиа оромгоҳ-2017 старт олди

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижроси доирасида ўсиб келаётган ёш авлодни миллий қадриятларга содиқ, улуғ аждодларимизнинг бой маънавий меъросидан хабардор, Ватанга муҳаббат руҳида баркамол этиб тарбиялаш, адабиётга ва ижодга ҳавасманд ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг кўникма ва шахсий сифатларини ривожлантириш мақсадида вилоят ҳокимлиги муассислигидаги “Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталари бирлашган таҳририяти томонидан 27 июлдан 8 августга қадар “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида “Медиа оромгоҳ—2017” фаолият бошлади.

Вилоят миқёсида саралаб олинган 30 нафар қобилиятли ва ижодкор ўқувчиларнинг истеъдодларини юзага чиқариш, керакли билимларини янада чуқурроқ ўзлаштириш ва саводхонлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети талабалари ҳам жалб этилди.

—Оромгоҳга келаётган ўқувчиларнинг кўзларида ижод ва адабиётга бўлган қизиқиш ва интилишларини кўрдим, — дейди факулътетнинг 4-босқич талабаси Шаҳринисо Фарҳодова. —Улардаги бу сифатлар келажакда миллий журналистикамиз, адабиётимиз ривожланишига катта ҳисса қўшишига ишонаман. Биз тузган машғулот ва ўқув амалий тренингларимиз кўзлаган мақсадимизга эришишда ўрни беқиёслигини айтиб ўтишим жоиз.

А. Холдорова

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Япониялик журналистлар воҳамизда

Япониялик журналистлар Сурхондарё вилоятидаги ижодий сафарини Термиз туманидаги Султон Саодат меъморий мажмуаси ва Қирққиз тарихий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE