Бош саҳифа / Спорт / Медаллар шодаси

Медаллар шодаси

Мамлакат пойтахтида 14, 16, 18 ёшли ўғил-қизлар ўртасида ўтказилган шахмат бўйича республика чемпионатида вилоятимиз шахматчилари муваффақиятли иштирок этишди.

Қизириқ туманидан Дилдора Турдимуродова рапид мусобақаларида етти имкониятдан 5,5 очко тўплаб, ғолиб бўлди. 18 ёшли ўғлонлар ўртасидаги баҳсда Элбек Зокиров 6 очко жамғариб, олтин медал соҳибига  айланди. Шунингдек, Денов шахмат мактаби тарбияланувчилари Азиза Турсунова, Муҳаммадали Абдураҳмонов, Оксана Слапогузова каби моҳир шахматчилар чемпионатнинг кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди.

Жорий йилнинг июнь ойида Белорус пойтахти Минск шаҳрида ўтказиладиган шахмат бўйича хал- қаро турнирда Дилдора Турдимуродова ва Элбек Зокиров қатнашиб, мамлакатимиз спорт шарафини ҳимоя қилишади.

Ф. ТУРСОАТОВ,
ўқитувчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мукофот ва унвон муборак!

9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE