Бош саҳифа / Жамият / Меҳрибонлик уйида бўлишди

Меҳрибонлик уйида бўлишди

Ўзбекистон халқ демократик партиясининг дастурий режаларида кам таъминланган оилалар ва уларнинг фарзандларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Шу маънода ЎзХДП Жарқўрғон туман Кенгаши ва партия  депутатлар гуруҳи Қурбон ҳайити ва Мустақиллик байрами муносабати билан Термиз шаҳридаги 12-Меҳрибонлик уйида бўлишди.

ЎзХДП туман Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати А. Маматмуродов  тарбияланувчилар ҳузурида сўзлаб, уларни бу икки байрам билан қутлади ва болалар ҳамиша давлатимиз ғамхўрлиги оғушида эканлигини таъкидлади. Тадбирда бир гуруҳ аълочи тарбияланувчиларга партия кенгаши ва депутатлари гуруҳи томонидан тайёрланган совғалар тортиқ этилди.

Жарқўрғондаги 5-болалар мусиқа ва санъат  мактаби ўқувчиларининг байрам муносабати билан тайёрлаган  куй-қўшиқ ва рақслари  тадбир иштирокчиларини хурсанд қилди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE