Бош саҳифа / Жамият / Меҳри дарё халқни севмай бўладими?

Меҳри дарё халқни севмай бўладими?

Олдин хабар қилганимиздек, вилоятимизнинг барча туманларида дўстлик фестивали доирасида тадбирлар бўлиб ўтди.

Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Юрт тинчлиги, Ватан равнақи — олий неъмат” мавзусида бўлиб ўтган илмий-амалий семинар аввалида ҳам вилоятимиздаги миллий маданият марказлари вакиллари ҳаёти ва фаолиятини акс эттирувчи “Инсон манфаатлари — улуғ қадрият” кўргазмаси намойиш этилди.

Унда 100 дан ортиқ фото ва тасвирий ҳамда халқ амалий санъати усталарининг ижодий ишлари намойиши бўлди. Илмий-амалий семинарни вилоят ҳокими ўринбосари Ў. Қобилов очиб берар экан, мамлакатимизда ҳар бир халқнинг бетакрор маданияти, асрий анъаналари янада равнақ топиб бораётгани, турли миллат вакилларининг юрт тинчлиги ва фаровонлиги йўлидаги ҳамжиҳатлиги хусусида тўхталди. Тадбирда сўз олганлар миллий маданият марказларига давлатимиз томонидан катта эътибор қаратилаётганини қайд этиб ўтишди.

Вилоятимизнинг Музработ, Шўрчи, Денов, Сариосиё ва Узун туманларида ҳам фестиваль доирасида бўлиб ўтган давра суҳбатларида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури, ақидапарастлик, миссионерликка қарши кураш, конфессиялар ва миллатлараро ҳамкорлик ва бағрикенгликни таъминлаш борасидаги ишларни, турли миллат вакиллари жаннатмакон, инсон қадри улуғланган, тинч, фаровон юртда истиқомат қилаётганликларини ифтихор билан таъкидлашди.

Мухтасар қилиб айтганда бундай фестиваллар, миллатлар ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлайди.

Илмий-амалий семинар сўнгида фестивалнинг вилоят босқичи ғолиблари диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тадбир иштирокчиларига мазкур фестивал ғолиблари, вилоятимизнинг таниқли санъаткорлари ва миллий маданият марказлари бадиий дасталари томонидан катта концерт дастури намойиш этилди. Туркман, рус, қозоқ, татар, корейс тилларида янграган шеърлар, қўшиқ ва рақслар барчада катта таассурот қолдирди.

— Мустақиллик йилларида амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари қатори, турли миллат фарзандларининг ўз истеъдодларини намойиш этишларига ҳам катта эътибор қаратилаётгани қувонарлидир, — дейди тожик маданият маркази раҳбари Рамазон Абдуллаев. — Бу эса ўсиб келаётган ёш авлод тарбиясига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Уларни ўзаро тотувликка, бирдамликка ундайди.

А. РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan