Бош саҳифа / Жамият / Меҳр ва эътибордан диллар нурафшон

Меҳр ва эътибордан диллар нурафшон

8 март — Халқаро хотин-қизлар куни — нафосат ва гўзаллик тантанаси. Унда мўътабар онахонларимиз, оқила опа-сингилларимизга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, дилларига хушнудлик улашишдек эзгу иш анъанага айланиб улгурган.

Бу галги байрам тантаналари ҳам вилоятимизда кенг нишонланмоқда. Асосий байрам тадбирига ташриф буюрган вилоятимизда турли соҳаларда фаолият юритаётган, маҳалладошларига оқила бекаликда намуна кўрсатаётган ташаббускор хотин-қизларимизнинг юз кўзида шодлик, мамнунликни, ҳурмат ва эҳтиромдан гул-гул ёнган чеҳраларни кўрдик. Демакки, улар бугунидан рози, эртасидан кўнгли тўқ.

Дастлаб, тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими хотин-қизларимизни байрам билан табриклаб, уларга баркамол авлодни тарбиялаб, жамиятимиз ривожига янада кенг кўламли  улуш қўшишлари учун куч-қувват тилади. Шунингдек, бугунги кунда жамиятда ва оилада ўз мавқеига, ўрнига эга бўлаётган хотин-қизларимиз ҳар қачонгиданда эъзоз топаётгани, яратилаётган имкониятлар самараси уларнинг эришилаётган ютуқларида ҳам кўринаётганини алоҳида таъкидлади.

Дарҳақиқат, бугун қай бир соҳани олманг, барчасида аёлларимиз фаоллик кўрсатмоқда. Фан, тиббиёт, журналистика, таълим, сиёсат дейсизми барисида нафосат эгаларининг ҳиссаси, меҳнати бор. Албатта, буларнинг ҳаммаси бизга яратилаётган имтиёзлару имкониятлар натижасидир. Энг қувонарлиси, турли соҳаларда ишлаб, Ватанимиз тараққиётига самарали ҳисса қўшаётган, ҳам оилада бекаликни, оналикни, ҳам ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаоллик намунасини кўрсатаётган аёлларнинг меҳнати муносиб баҳоланяпти. Бу йил ҳам Президент фармони билан вилоятимиздан яна икки нафар қизимиз Зулфия номидаги давлат мукофотига ва икки нафар аёлимиз давлат мукофотига муносиб кўрилгани ютуқларимиз сафига ютуқ бўлиб қўшилди.

Байрамона ташкил этилган тадбирда ҳам кўпчиликка ўрнак бўлаётган хотин-қизларимиз вилоят ҳокимлигининг ҳамда Республика хотин-қизлар қўмитасининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Эл суйган санъаткорлар томонидан куйланган қўшиқлар ва рақслар иштирокчиларга хушкайфият улашди.

Феруза УМИДУЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE