Бош саҳифа / Жамият / Меҳр-мурувват кўрсатайлик!

Меҳр-мурувват кўрсатайлик!

Бугунги кунда вилоятимизда ёлғиз ва ижтимоий мададга муҳтож кекса ва ногиронларни қўллаб-қувватлаш ва маънавий ёрдам кўрсатиш, уларни муносиб рағбатлантириш борасида қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, вилоятимизда истиқомат қилаётган 1941-1945 йиллардаги урушда қатнашган ва фронт ортида хизмат қилган фахрийларимиз орасида 100 ёш ва ундан катта ёшдаги кишиларни улуғлаш бўйича “Аср билан юзма-юз” ҳамда “Кексалар дуосини олайлик” номли тадбирлар ташкил этилиб, 365 нафар фахрийга 52 миллион 260 минг сўмлик озиқ-овқат, уй-рўзғор буюмлари ва кийим-кечаклар берилди. Зиёратгоҳ ва қадамжолар билан таништириш учун 465 нафар фахрийларимизга саёҳатлар уюштирилди. Шунингдек, хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган 4 нафар ҳарбий хизматчи оиласига моддий ёрдам берилди.

Сариосиё туманидаги “Фарҳод” аёллар мурувват уйи ҳамда бошқа “Мурувват” уйларида истиқомат қилувчи қариялар ҳолидан хабар олингани кексалар кўнглини тоғдек кўтарди. Шўрчи туманида жойлашган вилоят кар ва заиф эшитувчи болаларга ихтисослашган мактаб интернатига кўрсатилган ҳомийлик ёрдами эса тарбияланувчилар саломатлигини тиклашда кўмак вазифасини ўтаса, ажаб эмас. Жорий йил ёз мавсумида “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларининг 30 нафари “Амударё” болалар соғломлаштириш оромгоҳида бепул соғломлаштирилди. Вилоятда истиқомат қилувчи имконияти чекланган фуқароларимиз ҳам керакли мосламалар билан таъминланди. 31 нафар меҳнатга лаёқатсиз фуқаро барча шароитлар эга уй-жойга эга бўлгандаги қувончини тасвирлашга сўз ожизлик қилади. 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигининг 25 йиллиги олдидан яна 140 нафар фуқаро уй-жой билан таъминланади.

Савобли ишларни ҳар ким ҳар куни қилмоғи лозим. Шу маънода келгусида ҳам кексалар ва имконияти чекланган фуқароларга ғамхўрлик қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашда воҳамиздаги нодавлат нотижорат ва ҳомий ташкилотларнинг ҳамда жисмоний шахсларнинг иштирокини кенгайтириш устувор вазифамиз бўлиб қолади.

А. ЭШМУРАТОВ,
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди
вилоят бўлими бошқаруви раиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE