Бош саҳифа / Жамият / Меҳр масканидаги болалар

Меҳр масканидаги болалар

Эртанги кун ворислари деб эътироф этилаётган ёшларимизнинг келажагини ўйлаб, мамлакатимизда “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди.

Вилоят ИИБ ҲООБ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ходимлари ҳам кенг жамоатчилик вакиллари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида қатор профилактик тадбирлар олиб бормоқда.

— Оила-турмуш муаммолари исканжасига ёки турли салбий иллатлар таъсирига тушиб, қаровсиз қолган болалар ички ишлар идора ходимлари томонидан аниқланиб, ушбу марказга олиб келинади, — дейди марказ бошлиғи, майор Ҳусниддин Умбаров. — Ёрдамга  муҳтож саналган ўғил-қизларга меҳр-мурувват кўрсатувчи ушбу маскан 24 ўринга мўлжалланган. Бу ерда болаларнинг даволаниши, спорт билан шуғулланиши ва дам олиши учун барча шароит яратилган. Жорий йилнинг ўтган даврида ота-оналар томонидан қаровсиз қолдирилган 116 нафар бола олиб келинди.  Шулардан 23 нафари мамлакатимизнинг турли ҳудудларида фаолият юритаётган ихтисослаштирилган махсус ўқув-тарбия муассасаларига топширилди. Тарбияланаётганларнинг 91 нафари эса ота-оналари ва уларнинг ўрнини босувчи шахсларга  топширилди.

Володянинг онаси жорий йилнинг июнь ойида оғир касалликдан  вафот этган. Отаси эса уни бир танишига топшириб,  хорижга ишлаш учун кетган. Унинг турмуш тарзини ўрганиб чиққан ички ишлар ходимлари марказга олиб келишган.

Бундай мисоллардан кўриниб турибдики, ота-оналар фарзанд тарбиясидек ниҳоятда нозик масалага масъулиятсизларча ёндашаётгани оқибатида уларнинг турмуш тарзи ўзгариб, кўча-кўйда қаровсиз қолишга сабаб бўлаётир. Ушбу меҳр масканида ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан адо этаётган сержантлар Сарвиноз Сафарова, Аброр Бобоқулов, кичик сержант Ўрол Қулмуродовлар ўсмирларнинг турмуш  тарзини қатъий назорат қилиб, зарурий маслаҳат ва амалий ёрдамлар беришмоқда.

Р. УСАНОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE