Бош саҳифа / Спорт / Меҳнатнинг рағбати ҳам бор

Меҳнатнинг рағбати ҳам бор

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 18 август — 2 сентябрь кунлари Индонезия-нинг Жакарта ва Палембанг шаҳарла-рида ўтказилган XVIII ёзги Осиё ҳамда 6-18 октябрь кунлари Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида бўлиб ўтган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида сурхондарёлик спортчилар ҳам иштирок этишганди.

Индонезияда ўтказилган Осиё ўйинларида вилоятдан жами 11 нафар спортчи иштирок этиб, уларнинг 8 нафари 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритди. Ушбу натижа билан Сурхондарё вакиллари умумжамоа ҳисобида республикада 2-ўринни эгаллади.

Аргентинада бўлиб ўтган ўсмирлар Олимпия ўйинларида эса мамлакатимиз спортчилари сафида муносиб иштирок этган Термиз шаҳридаги болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси Дилдора Алиқулова спортнинг каратэ ITF йўналиши бўйича бронза медали билан юртимизга қайтганди.

Яқинда ушбу ғолиб спортчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов халқаро майдонларда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчиларни эришган муваффақиятлари билан табриклади.

Шунингдек, Ўзбекистон, Осиё ва жаҳон ареналарида ғолибликни қўлга киритган спортчиларга пул мукофотлари, мураббийларга “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони ва эсдалик совғаларини топширди.

Тадбирда санъат усталари ва ёш ижрочиларнинг концерт дастури ҳам намойиш этилди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мусобақалар олдидан

Жорий йилнинг 15-17 август кунлари Термиз шаҳрида “Ёшлик спорт жамоалари” Республика мусобақасининг ҳудудий саралаш босқичи …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE