Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Меҳнаткашнинг қадри баланд

Меҳнаткашнинг қадри баланд

Термиз шаҳридаги муҳташам Санъат саройида қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Қишлоқ ва сув хўжалиги ташкилотлари ходимлари, барча туманлардан миришкор деҳқонлар, илғор фермерлар таклиф этилган тадбирда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов барчани байрам билан муборакбод этди.

Кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги ривожини янги босқичга кўтариш, соҳа ходимлари меҳнатини улуғлашга қаратилаётган эътибор вилоятда ҳам ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Жорий йил вилоятда 514 минг тонна ғалла етиштирилиб, шундан 261 минг тоннаси давлатга сотилди, 152 минг тоннадан зиёд пахта, 1515 тонна пилла, 1 миллион 476 минг тонна мева-сабзавот ва полиз, 282 минг дона тухум, 119 минг тонна гўшт ва 527 минг тонна сут маҳсулотлари етиштирилди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 6500 тоннаси қайта ишланиб, 3 миллион 407 минг долларлик тайёр маҳсулот экспорт қилинди. 108 миллион 500 минг долларлик 163 минг 500 тонна ҳўл мева четга сотилди. Чорвачилик соҳасининг имкониятларини оширишга қаратилган чора-тадбирларнинг изчиллик билан амалга оширилиши натижасида қорамоллар бош сонининг ўсишига эришилди, 2018 йилнинг 1 декабрь ҳолатига йирик шохли қорамоллар 106 фоизга, қўй ва эчкилар 103 фоизга, паррандалар 117 фоизга, овланган балиқ 135 фоизга кўпайди.

Тантанали тадбирда шулар хусусида айтиб ўтилди ва аграр соҳада улкан ютуқларни қўлга киритган, вилоят қишлоқ хўжалигининг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшган воҳадошларимиздан бир гуруҳига кўкрак нишонлари, пул мукофотлари, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаккурномаси, вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Байрам “Афруз” тўйхонасида давомэтди ва унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мардон Мавлонов ҳамда хонанда Наргиза Азимовалар ижросидаги қўшиқлар йиғилганларга хуш кайфият улашди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Деҳқонларга қўшимча даромад

Бу йил ғаллакорларимиз юқори ҳосил етиштириб, давлатга дон сотиш режасини ошириб бажаргани кўпчиликка маълум. Яхши …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE