Бош саҳифа / Жамият / Меҳнаткашлар ҳуқуқи ҳимояда

Меҳнаткашлар ҳуқуқи ҳимояда

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мутахассислари маълумотига кўра, ўтган йилда жамоа шартномалари орқали ишчи ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича 7 мингга яқин тадбир учун 8 миллиард сўмга яқин маблағ сарф этилган.

Юздан ортиқ бошланғич касаба уюшма қўмиталари фаолияти ўрганилган. Унда асосан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонун, қоида ва меъёрлар бузилишлари аниқланиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан иш берувчиларга тақдимномалар киритилган. Бевосита касаба уюшма органлари аралашуви билан 323 та камчилик бартараф қилинган.

— Мақсадимиз, барча ташкилот ходимларига муносиб меҳнат шароитини яратиб бериш ва фаолият кўрсатаётган жойларида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган, — дейди вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси Дониёр Шукуров. — Минг афсуски, ўтган йилда юз берган бахтсиз ҳодиса натижасида 9 нафар ходим вафот этган, 8 нафари оғир жароҳатланган. Ишлаб чиқаришда жароҳат олган ходимлар ва боқувчисини йўқотган оилалардан 31 нафарига ҳуқуқий маслаҳатлар берилган бўлса, иш вақтида жароҳатланиш, касб касаллигига чалиниш ёки саломатлигини йўқотиш туфайли етказилган зарар тўловларини ундириб бериш бўйича 5 нафар иш берувчига нисбатан фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судига даъво ариза киритилиб, 28 миллион 968 минг сўм миқдорида товон пули иш берувчи томонидан тўланди. Фуқароларнинг шикоят ва аризалари бўйича жабрланувчиларга 160 миллион сўм миқдордаги маблағ ундириб берилди.

Зариф ХОЛОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Улуғ инсон эди…

У пайтлар Ангор тумани маданият бўлими бошлиғи бўлиб ишлар эдим. Ташкилотчилигим, ташаббускорлигимни яхши билган туман …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE