Бош саҳифа / Жамият / Меҳнат таъминоти — амалда

Меҳнат таъминоти — амалда

Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг мажлислар залида “Ёшларни иш билан таъминлашнинг долзарб масалалари: муаммо ва ечимлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда вилоят бандлик бош бошқармаси, ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, ОАВ ходимлари ҳамда ишсиз ёшлар иштирок этишди.

Жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 5521 нафар киши бандликка кўмаклашиш марказларига иш сўраб мурожаат этган ва 5102 нафари ишга жойлаштирилган. 66 марта бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилиб, 1473 минг нафар шахсга ишга кириш учун йўлланма берилган, 4502 нафарига мутахасислар томонидан ҳуқуқий маслаҳат берилган.

Шунингдек, 207 нафар ёшлар Самарқанд ва Тошкент шаҳридаги ихтисослаштирилган “Устоз-шогирд” марказларида миллий ҳунармандчиликнинг гилам тўқиш, ганчкорлик, тери, дарахт ва темирдан бадиий маҳсулотлар тайёрлаш, қандолатчилик ва бош- қа турдаги касблар бўйича ўқитилаётгани ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Тадбир якунида ёшларни иш билан таъминланиши борасидаги таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилиши ҳақида келишиб олинди.

Эркин НОРСАФАР

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan