Бош саҳифа / Спорт / Мазмунли ўтмоқда

Мазмунли ўтмоқда

Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалида талабаларга профессор-ўқитувчилар томонидан пухта билим бериш билан бирга филиал раҳбарияти, ёшлар билан ишлаш ва маънавият-маърифат бўлими, гуманитар фанлар кафедраси, ёшлар иттифоқи ташаббуси билан доимий равишда спорт мусобақалари, байрамлар ва саналар муносабати билан тадбирлар, кўрик-танловлар ўтказилмоқда. Яқинда “Ректор кубоги” мусобақалари ташкиллаштирилиб, футбол бўйича барча гуруҳлардан жамоалар қатнашди. Шунингдек, “Ёш китобхон”, “Ёш билимдонлар” танлови ва “Заковат” интеллектуал ўйинида талабалар билимлари, мантиқий фикрлаш қобилятларини синовдан ўтказишди.

“Мисс Аграр” кўрик-танловида филиалнинг иқтидорли, билимли, зукко ва чаққон қизлари белгиланган шартлар бўйича ўз маҳорат ва иқтидорларини намойиш этишди. Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да ўтказилган ушбу кўрик-танловнинг финал босқичи чинакам байрамона тус олди. Тадбир сўнггида барча йўналишлар бўйича ғолиблар аниқланиб, Тошкент давлат аграр университети ректори, академик Ботир Сулаймонов мусобақа ва кўрик-танлов ғолибларига диплом ва рағбатлантирувчи совғалар топширди. Қисқаси, талабаларнинг бўш вақти мазмунли ўтиши учун илм даргоҳида барча чоралар кўрилаяпти.

Хушвақт НОРҚЎЧҚАРОВ,
Тошкент давлат аграр университети
Термиз филиали ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ғолиблар муносиб тақдирланди

Олдин хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ал Ҳаким ат Термизий хотирасига бағишланган кураш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan