Бош саҳифа / Сиёсат / Мазмунли суҳбатлар

Мазмунли суҳбатлар

O“zLiDeP сиёсий Кенгаши ижроия қўмитаси сиёсий таълим маркази томонидан ташкил этилган ўқув машғулотларида барча ҳудудий кенгаш партия ходимлари ва маҳаллий кенгаш депутатлари гуруҳ раҳбарлари ўзларининг сиёсий билим ҳамда малакасини оширишмоқда.

Ўқув-семинар жойларда партиямиз фаолиятини янада жонлаштириш, депутатлар ташаббускорлигини ошириш, айниқса, жорий йилда амалиётга киритилган депутатлар гуруҳлари ижрочи котиблари фаолиятини тўғри йўлга қўйиш борасида O“zLiDeP сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси сиё- сий таълим маркази масъул ходимлари, экс- пертлар, сиёсатчилар, иқтисодчилар ва психологлар томонидан маърузалар ва амалий маш- ғулотлар ташкил қилинди.

— Бўлиб ўтаётган ўқув машғулотларида мавзу ва йўналишлар бўйича “Сиёсий партиялар тўғрисида”,“Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида” ги қонунларнинг, депутатларнинг сайловчилар билан олиб борадиган ишларини ташкил этишнинг устувор масалалари мазмун-моҳияти ҳамда бошқа мавзу ва йўналишлар бўйича маърузалар ўқиган профессор-ўқитувчилар, малакали мутахассислар фаолиятимиз учун зарур интерфаол усуллар орқали билим ва тушунча беришаяпти, — дейди O`zLiDeP Узун туман Кенгаши ижрочи котиби Феруза Норқулова.

Г.АМИРОВА,

O“zLiDeP вилоят Кенгаши сиёсийтаълим маркази раҳбари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Энг инсонпарвар жамият

Мустақил Ўзбекистон Республикаси 1992 йил март ойида БМТ аъзолигига қабул қилингач, шу кундан бошлаб халқаро …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE