Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Мажбурият ҳам бажарилади

Мажбурият ҳам бажарилади

Қизириқ туманида тажрибали деҳқон Баҳром Пардаев раҳбарлик қилаётган “Бандихон баҳори” СИУ аъзолари йил давомида бошқаларга нисбатан самарали меҳнат қилишгани айни кузнинг ўртасида яққол сезилди.

Чунки азаматлар 390 гектар пахтазордан давлатга 1050 тонна “оқ олтин” топшириб, режани ортиғи билан уддаладилар. Айниқса, 320 гектар майдонда ўстирилган ўрта толали ғўзанинг “Беш- қаҳрамон” навидан юқори ҳосил олинди. Ғўза парвариши билан шуғулланган 21 та фермерлик жамоасининг 19 таси бугунгача мажбуриятни ҳам уддалади.

Пахтакорларнинг хирмони юксалишида айниқса, Йўлдош Бойтўраев бошлиқ “Меҳнат роҳат”, Олимжон Хурсанов раҳбарлик қилаётган “Шижоаткор ёшлар”, Шуҳрат Муродов етакчилигидаги “Янги куч МБА” фермер хўжаликларининг аъзолари қўшган ҳисса катта бўлди.

— Жорий йилда 35 гектар майдонда Туркманистондан келтирилган ингичка толали ғўзанинг “Иолатан” навини парваришладик, — дейди “Яхши ният Бобур” фермер хўжалиги саркори Баҳром Пардаев. — Бу навни биз аввал ҳам ўстирганмиз. Ўша пайтлар негадир пахта кечки бўларди. Бу йил парваришни намунали ташкил этганлигимиз, хусусан, чеканкани барвақт бошлаганлигимиз туфайли ҳар гектар майдондан 30 цент- нердан ҳосил йиғиб олдик. Давлатга топширилган 103 тонна “оқ олтин”нинг 85 тоннаси уруғликка қабул қилинди. Пахтамиз шу қадар мўл бўлганки, ҳамон теримчилар кунига 60-70 килограмдан дур теришаяпти…

Айтиш керакки, деҳқонлар ҳосилнинг сўнгги мисқолигача йиғиштириб олиш учун ҳамжиҳатлик билан меҳнат қилишаётир. Мажбурият ҳисобига пахта топшираётган меҳнат жамоаларида Акбар Алиқулов, Норсоат Жўраевлар бош бўлган отряд аъзолари кунлик теримда бошқаларга ўрнак кўрсатишаяпти.

“Бандихон баҳори” сув истеъмолчилари уюшмаси деҳқонлари  2018 йилда ҳам ғалладан мўл ҳосил етиштириш ниятида 530 гектар майдонга буғдойнинг “Ҳисорак”, “Юка”, “Гром” навлари уруғини экишмоқда.

С.ЖИАНОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мўл ҳосилга замин

Денов туманида агросаноат мажмуи ва уруғчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 5 …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE