Бош саҳифа / Жамият / Мажбуриятдан тонган оталар

Мажбуриятдан тонган оталар

Оила — муқаддас қўрғон. Уни асраш, фарзандларни оқ ювиб, оқ тараш, моддий жиҳатдан таъминлаш ҳар бир ота-онанинг бурчидир.

Аммо қўрғонни бузадиганлар, фарзандлари олдидаги мажбуриятларини унутадиганлар ҳам йўқ эмас. Жамила фарзандини ёлғиз вояга етказаяпти. Турмуш ўртоғи Илҳом моддий таъминлашни хаёлига ҳам келтирмайди. Шунда Жамила судга мурожаат қилди ва собиқ турмуш ўртоғининг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг маълум миқдорида алимент оладиган бўлди. Аммо оилада отанинг ўрни бўлак, масъулияти ва мажбуриятлари бўлак. Буни тушунган ёш оила яна бирга яшай бошлади. Ижро иши эса тамомланди.

Сирожиддин Хидиров ва Гулсара Жўраевалар ҳам худди шундай йўлдан озишларига бир баҳя қолганда, оилаларини тикладилар. Аммо минг афсуски, айбини вақтида тушуниб етмайдиганлар, фарзандлари олдида ўз мажбуриятини унутадиганлар кўплаб топилади.Хусусан, Ангор туманида 16 нафар, Шўрчида 20 нафар фуқарога нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди. Ва шу муддат ичида қарздорларнинг яқинлари қарздорликни тўлиқ қоплаб бердилар.

Наҳотки, инсон ўз зурриёди, фарзандининг тақдирига лоқайдлик билан қараса? Ахир фарзандни тарбиялаш ва таъминлаш фақат онанинггина вазифаси эмас-ку! Наҳот ўз айбини тушуниб етиш ва масъулиятини ҳис қилиш учун панжара ортига кириш шарт бўлса. Баъзида онгли мавжудотларнинг онгсизларча қилаётган мана шундай қилмишларини кўриб ҳайф сенга, дегинг келади.

Шерзод МАМАДАЛИЕВ,
МИБ Ангор туман бўлими давлат ижрочиси,
Одил ХЎЖАЕВ,
МИБ Шўрчи туман бўлими бошлиғи ўринбосари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan