Ҳадемай, пиллакорларимиз енг шимариб ишга киришади. Бу мавсум вилоятда ипак қурти боқишнинг илғор Хитой технологиясини синаб кўриш режалаштирилмоқда. Шу мақсадда яқинда Хитойдан бир неча минг қути ҳосилдор ипак қурти уруғи келтирилди ва инкубаторияларда жонлантиришга ҳозирлик кўрилаяпти.
Президентнинг яқинда қабул қилинган “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси фаолиятини ташкил этишга оид қароридан кейин пиллачиларимиз ўз ишларини қайта кўриб чиқишмоқда. Айниқса, озуқа базасини мустаҳкамлаш йўлида анча ишлар бажарилаяпти. Хусусан, тутзорларни кенгайтириш, мавжудларини намунали парваришлаб, мавсумда тут тақчиллигини бартараф этиш чоралари изланмоқда.
А. Халдарова