Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / МАВСУМГА ҲОЗИРЛИК

МАВСУМГА ҲОЗИРЛИК

Жорий йилда деҳқонларимиз 74 минг гектар майдонга ғўза ўстиришади. Бу ўтган йилгидан 4 минг гектарга кам. Лекин тажрибали пахтакорлар ялпи ҳосил хирмонини ўтган йилги даражадан камайтирмасликлари шарт бўлади.

Бунинг учун далаларни экишга сифатли тайёрлаш, сара уруғларни танлаш ва чигитни барвақт экишни бошлаб, ернинг табиий намида ундириб олиш лозим. Агротехник тадбирлар ўз вақтида бажарилсагина кўзланган ҳосил етиштирилиши мумкинлигини яхши биладиган тажрибали деҳқонларимиз ҳозирдан баҳорги экиш мавсумига пухта ҳозирлик кўришмоқда. Чигит экишга мўлжалланган далаларда 600 дан зиёд чопиқ трактори ёрдамида пушта олинаяпти. Ариқларга сув келган жойларда майдонлар пешма-пеш суғорилаётир.

Фермер хўжаликларининг механизаторлари эса чопиқ тракторлари ва сеялкаларини мавсумга пухта ҳозирлашмоқда. Қайта ишлаш корхоналарида ўтган йили уруғлик сифатида йиғиб олинган пахтадан уруғлик чигит саралаб олинди. Махсус лабораторияларда чигит касалликларга қарши дориланмоқда.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хирмон тўлиб тўкилди дон…

Воҳамиз ғаллакорлари давлатга ғалла сотиш шартномавий режасини ошириб бажаришди. Қабул масканларига бугунгача 289,9 минг ўрнига …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan