Бош саҳифа / Жамият / Мавсум ва масъулият

Мавсум ва масъулият

Маълумки, қиш фаслида иситиш мосламаларига бўлган эҳтиёж бирмунча ортиб, электр ва газ жиҳозларидан фойдаланиш кўпайди.

Айрим фуқароларнинг иситиш мосламаларидан эҳтиётсизлик билан фойдаланиши ёнғин хавфини ошишига сабаб бўлади. Бундай ҳолатларни олдини олиш, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини, уй-жой фондини ёнғин хавфсизлиги талабларига мувояиқ ҳолга келтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика иқтисодиёти тармоқларини 2017-2018 йил куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ИИБ ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари вилоятимизда газ таъминоти корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда аҳоли яшаш хонадонларида суюлтирилган маиший газ баллонларидан қандай тартибда фойдаланиш кераклиги тўғрисида тушунтириш ишларини мунтазам олиб бормокдалар.

— Ушбу тушунтириш ишларига қарамасдан фуқароларимиз томонидан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид равишда суюлтирилган маиший газ баллонларини яшаш уйларида йиғишлари натижасида бир қанча чақнашлар ва ёнғинлар содир бўлмокда. Шахсий таркиб томонидан вилоят ҳудудида 640 та ёнғинга қарши сув олгичлар, 1084 та ёнғин ўчириш сув ҳавзалари ҳолатини яхшилаш, сувсиз ҳудудларни тўлиқ ўрганиш, сувсиз ҳудудларда сув ҳавзаларини барпо этиш ҳамда содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни муваффақиятли ва кам моддий зарар

билан бартараф этиш мақсадида олиб борилаётган ишларни янада яхшилаш  мақсадида жойлардаги  ҳокимият ва  сувоқова ташкилотларига 43 маротаба, юқори ташкилотларга 17 маротаба ахборотномалар ҳамда 43 маротаба такдимномалар киритилди. Бундан ташқари, аҳоли яшаш жойлари,      корхона ва ташкилотларнинг хусусиятларини      ўрганиш даврида сув манбааларидан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи 965 та сунъий тўсиқлар аниқланиб, шундан 944 таси, ёнғин ўчириш автомобилларини ўтишига тўсқинлик   қилувчи 884 та сунъий тўсиқлардан, 863 таси олиб ташланди.

Р. МАТАНОВ,
вилоят ИИБ ЁХБ
бошлиғи ўринбосари,
подполковник

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Улуғ инсон эди…

У пайтлар Ангор тумани маданият бўлими бошлиғи бўлиб ишлар эдим. Ташкилотчилигим, ташаббускорлигимни яхши билган туман …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE