Бош саҳифа / Жамият / Мавсум масъулияти

Мавсум масъулияти

Маълумки, электр энергиясининг аҳоли ва иқтисодий тармоқларга узлуксиз етказиб берилиши ҳақли равишда аҳолининг мамнунлигига сабаб бўлмоқда.

Электр энергияси таъминотидаги барқарорликни таъминлаш мақсадида соҳа ходимлари томонидан куз-қиш мавсумига қандай тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда?

— Асосий мақсадимиз ҳам электр таъминотини тубдан яхшилаш. 2019-2020 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан 1779 км. электр узатиш тармоғида ва 468 дона трансформаторнинг 75-80 фоизида капитал таъмирлаш ишлари бажарилди. Бу ишларга 473,2 млн. сўм маблағ сарфланди. Мавсум давомида мавжуд 904,2 км. электр узатиш тармоғини ва 164 дона трансформаторни мукаммал таъмирлаш режалаштирилган.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида ҳам электр узатиш тармоқлари ва трансформаторларда 3537 млн. сўмлик реконструкция ҳамда мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Жами 197,4 км. электр узатиш тармоғи ва 57 дона трансформаторни янгилаш ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Ушбу ишларга 22, 2 млрд. сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган.

 “Обод марказ” дастури доирасида эса Сариосиё тумани “Шарғун” шаҳарчасида 20,5 км электр узатиш тармоғи ва 4 та трансформаторни янгилаш ва реконструкция қилиш ишлари ҳамда 5,9 км электр тармоғини ва 8 та трансформаторни мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Музработ тумани Халқобод қўрғонида ҳам 7 км. узунликдаги электр узатиш тармоғи ва мавжуд трансформаторларни янгилаш, реконструкция қилиш ишлари ҳамда 16,7 км электр тармоғи ва 17 та трансформаторни мукаммал таъмирлаш ишлари бормоқда, — дейди вилоят электр тармоқлари корхонаси АЖ бош директори Маъруфжон Шамсиддинов.

Айни пайтда куз-қиш мавсумига масъулият билан ёндошаётган соҳа ходимлари иқтисодий тармоқларни жадал ривожлантириш ва аўоли турмуш шароитини яхшилашда муҳим омил саналган энергия сарфини қисқартиришга ва тежаб фойдаланишга қаратилган тарғибот ишларини ҳам олиб боришмоқда. Электр энергиясидан тежаб ва самарали фойдаланиш нафақат оилаларимиз, балки мамлакат иқтисодиётини барқарорлаштиришда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Алиёр РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Вилоят ҳокими аҳоли билан юзма-юз учрашмоқда

Вилоят ҳокими Тўра Боболов Қумқўрғон туманида бўлиб, тумандаги «Наврўз», «Сурхон соҳили», «Янги шаҳар» маҳаллалари аҳолиси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan