Бош саҳифа / Таълим / Математикани ўқитишда янги технологиялар

Математикани ўқитишда янги технологиялар

Ўсиб келаётган ёш авлодга сабоқ беришда, энг аввало, таълим-тарбияни қай усулда ва қандай қилиб сингдириш бирламчи ҳисобланади. Баъзи бир фанларни ўқувчига тушунтириш, онгида тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш мушкулроқ.

Масалан, математика фанини олайлик. Мураккаб мисоллар, саноқ системаси, турли хил жумбоқли масалалар фаннинг асосини ташкил этади. Уни болажонларга тушунтириш, осонгина ўзлаштириб олишига имкон яратиш учун ҳам ноодатий усуллардан фойдаланиш ижобий таъсир кўрсатади. Мисол ва масалаларнинг ечимини топишда шунчаки оғзаки тушунтириш фойда бермайди. Болалар катта сонларни, мураккаб қоидаларни эслаб қолишда қийналишади. Бунинг учун эса бошланғич синф математика дарсларида электрон техник воситалар: проектор, электрон доска, компьютерлардан фойдаланиш лозим бўлади. Фандаги янгиликлар, муҳим масалаларни ўқувчига тўғри тушунтиришда ўқитувчи тўғри восита ва усуллардан фойдалана билмоғи керак. Шунинг учун ҳам дарсликларда, ўқув қўлланмаларда ҳам математика фанларини ўқитишда динамик қўлланмаларга, дидактик материалларга кенг ўрин берилади. Қўлланмаларнинг ўзи ҳам икки турга, яъни табиий ва тасвирий кўрсатмаларга бўлинади. Табиий қўлланмаларга кундалик ҳаётда учрайдиган нарсалар, яъни дарахтлар, қаламлар, кубчалар, саноқ чўплар киради. Математик символлар, кўрсатмали расм лар, геометрик фигуралар моделлари, сонли фигуралар эса тасвирий кўрсатмали воситаларни ўз ичига қамраб олади. Ҳар бир мавзуни тушунтиришда ушбу воситалардан бирортасидан фойдаланиш зарур. Масалан, биринчи синф ўқувчиларига қўшиш амалини ўргатишда саноқ чўплардан фойдаланиш яхши самара беради. 3 га 5 ни қўшиш керак, дейлик. Бир қўлимизга саноқ чўпларни олиб учтасини ажратиб қўямиз кейин эса унга яна бешта чўпни қўшамиз, натижада барча чўпларни қўшиб санаб чиқамиз. Қарабсизки, 8 та чўпча пайдо бўлади. Бу каби амалларнинг ҳаммасини амалда ўқувчилар билан бирга бажарсак мақсадга мувофиқ бўлади. Болани бошланғич синфданоқ математикага қизиқтира олсак, келгусида унинг мантиқий фикрлаш доираси кенгаяди, хотираси ўткирлашади. Шунингдек, аниқ фикрлаш учун ҳам математиканинг ҳаётимизда ўрни беқиёс. Ҳисоб-китобни пухта бажарган боладан келажакда етук мутахассислар чиқиши шубҳасиздир.

Феруза БЕКМУРОДОВА,
Денов туман 24-умумтаълим мактаби ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳарбийлар-ёшлар даврасида

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига асосан мамлакатимизда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE