Бош саҳифа / Таълим / Математик беллашув

Математик беллашув

Ички ишлар вазирлигининг Сурхондарё академик лицейида ёш авлоднинг аниқ фанлар борасидаги билим ва кўникмаларини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Яқинда ўтказилган метематика фан кечаси ҳам ўқувчиларнинг мантиқий мушоҳада қобилиятини яна бир карра синовдан ўтказди. Дарсларда ва тўгаракларда олинган билим ва кўникмалар беллашувлар чоғида намоён бўлди. Академик лицей ўқувчиларидан тузилган “Хоразмий“ ва “Беруний“ гуруҳлари ўзаро беллашдилар. Унда ўқувчилар риёзиёт соҳасида етукликка эришган буюк бобокалонларимиз Ал-Хоразмий ва Ал-Берунийларнинг математика фанига қўшган улкан ҳиссаси, математиканинг ҳаётимиздаги ўрни ҳақида  маълумотлар беришди. Тадбирда қизиқарли викторина савол-жавоблари, турли бошқотирмалар, тезкор ҳисоб-китоблар, хотира машқлари, сонларни тезкор кўпайтириш, ўйланган сонни топиш каби математик фокуслар, саноқ системаси билан боғлиқ қизиқарли чиқишлар ўқувчиларда катта таассурот қолдирди. Викторина саволлари бўйича қизғин мушоҳадалар, гуруҳлар ўртасидаги тезкор савол-жавоблар, эркин мавзу, математик ребус ва лабиринтлар баҳсларни янада қизиқарли тус олдирди.

Рустам ТУРДИЕВ,
академик лицей ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Ёш журналистлар” тўгараги

Иқтидорли ёшлар ҳар бир мактаб, коллеж ва олийгоҳда кўп. Ёшларнинг иқтидорини янада юксалтириш, талаб ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE