Бош саҳифа / Жамият / Матбуот котиблар ўқуви

Матбуот котиблар ўқуви

Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари ҳамкорлигида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ахборот хизматлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган “Ахборот хизматлари фаолиятига оид назарий ва амалий аспектлар” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.

Вилоят “Оила” марказида ўтказилган ўқув-семинарда Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларидан 70 дан зиёд ахборот хизмати ходимлари иштирок этди. Семинар давлат тузилмаларининг очиқлиги ва фуқаролар олдида ҳисобдорликни таъминлаш, фуқаролар манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича янада самарали фаолият юритиш учун уларнинг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари билан ишлаш сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилди.

Ўқув-семинар доирасида иштирокчилар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида ахборот ишининг ўзига хос жиҳатлари, мақсад ва вазифалари, ташкилот имиджи ва уни бошқариш, медиарежалаштириш асослари, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари учун тадбирлар ташкил этишнинг самарали услублари, ПР-матнлар тайёрлаш қоидалари, матбуот анжумани ва брифинглар ўтказиш ва шу каби қатор муҳим масалалар бўйича назарий билимларга эга бўлдилар.

Тушдан сўнг, иштирокчилар адиб Собир Термизий номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказига йўл олдилар. Амалий машғулотлар, соҳага оид савол-жавоблар қизиқарли ва мунозараларга бой бўлди. Журналистларни қайта тайёрлаш маркази тренерлари Б. Алимов ва Г. Шукуровалар ўзларига юклатилган вазифани тўлақонли адо этди, дейиш мумкин.

Мана шундай назарий ва амалий билим ва кўникмаларга бой ўқув-семинарлари ахборот хизмати ходимларининг ўз кўникмаларини амалиётга татбиқ этишида муҳим омил ҳисобланади.

Сайёра Аллаева

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan