Бош саҳифа / Сиёсат / Матбуот конференцияси

Матбуот конференцияси

Шуни мамнуният билан айтиш керакки, мамлакатимизда сайлов жараёнлари кундан-кун авж олиб бормоқда. Бу йил республикамизда биринчи марта бу сиёсий мавсум “Янгича сайлов-янгича Ўзбекистон!” шиори остида ўтказилмоқда.

Вилоят марказидаги “Матбуот уйи”да сайлов жараёнини оммавий ахборот воситаларида ёритилишига бағишланган матбуот конференцияси бўлиб ўтди. Унда Халқаро матбуот маркази вилоят бўлими раҳбари С.Саломов сўзга чиқиб, бугунгача сайловнинг матбуотда ёритилиши борасида қисқача ахборот берди.

Республика Марказий сайлов комиссияси аъзоси Суяржон Қурбанқулов ўз кузатуви асосида вилоятимиз туманларида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар ҳақида сўз юритди.Биз янги Сайлов кодексини ва сайлов жараёнларини тарғибот-ташвиқот этишда, жойлардаги камчиликларни танқид қилиш ва бартараф этишда биринчи навбатда журналистларга суянамиз деди.

 Вилоят ҳокими ўринбосари Чори Бегимқулов сайлов жараёнини ёритишда журналистлар олдида турган вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди. Энг кичик хато ҳам сайлов қонунчилигига амал қилмаслик, деб баҳоланиши лозим, дея таъкидланди. Муҳарририятлар ва журналистларда қандай муаммолар ва саволлар туғилса, бу борада вилоят ҳокимиятига мурожаат қилишлари эслатиб ўтилди.

Тадбир сўнгида бир гуруҳ журналистларга Марказий сайлов комиссиясининг рухсатномасини С. Қурбанқулов тантанали суратда топширди.

Сайлов бўйича тарғибот-ташвиқот ойлигида барча ОАВ ходимлари фаол бўлишлари уқтириб ўтилди.

ХХХ

Шу куни вилоятдаги барча таҳририятлар муҳаррирлари, ОАВ ходимлари билан халқаро матбуот маркази вилоят бўлими томонидан семинар-тренинг ўтказилди. Унда ТерДУ ўқитувчиси Норқуват Янгибоев халқаро ва маҳаллий кузатувчиларнинг ҳуқуқ ҳамда ваколатлари тўғрисида йиғилганларга маълумот берди. Янги Сайлов кодексида илк бора қўлланилаётган нормалар ҳақида вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Аброр Раҳматов маъруза қилди. Савол-жавобларга бой бўлган бу мулоқот иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Сафар ОМОН,

“Сурхон тонги” мухбири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Электрон рўйхат афзаллиги нимада?

Бугун давлат ва жамият ҳаёти ахборот технологияларидан айри ҳолда ривожлана олмайди. Замонавий ахборот техноло-гияларидан фойдаланиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan