Бош саҳифа / Жамият / Матбуот анжумани

Матбуот анжумани

Вилоят касаба уюшмалари  ташки-лотлари бирлашмасида маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан  республика маънавият ва маърифат маркази ташкил этилган-лигининг 100  кунлигига  бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Ф.Шарипов, республика  маънавият ва маърифат маркази ходими  М.Қаҳҳорова ва бошқалар воҳада маънавий-маърифий тарғибот ишлари самарадорлигини янада яхшилашга, кўлами ва миқёсини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлашди. Марказнинг вилоят бўлими  томонидан шу кунгача 200 дан ортиқ тадбирлар ўтказилгани, оммавий ахборот воситаларида кўплаб чиқишлар уюштирилганлиги,  “Сурхондарё: шонли ўтмишдан ёрқин келажак сари” китоб-албоми тайёрланаётганлиги айтиб ўтилди. Вилоятда маънавият ва маърифат тарғиботи ишларига янги услубларни жорий этиш мақсадида таниқли ва малакали мутахассислардан иборат “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ташкил  этилганлиги  қайд этилди. Тадбир ташкилотчилари томонидан вилоятимиздаги маънавий-маърифий ишларнинг бугунги ҳолати  ва  истиқболдаги  вазифаларига  бағишланган  маърузалар ўқилди ҳамда ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар қайтарилди.

С.ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan