Бош саҳифа / Сиёсат / Матбуот анжумани — мулоқот майдони

Матбуот анжумани — мулоқот майдони

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан вилоят касаба  уюшмалари  ташкилотлари  бирлашмасида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими  ўринбосарлари  Т. Боболов, Р. Чориев, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси  раҳбар — ходимлари, тиббиёт муассасалари  бошлиқлари, вилоятимизда фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситалари  ходимлари иштирокида бўлиб ўтган тадбир  чинакам  мулоқот  майдонига,  эркин фикр  минбарига  айланди. Матбуот анжумани  илк  бор ўтказилаётганлиги, бундан кейин ҳам турли соҳалар бўйича ўтказилиши билан аҳамиятлидир. Матбуот анжуманида таъкидланганидек, Президентимизнинг соҳага доир қатор қарор ва фармонлари  қабул  қилиниб, тиббиёт тизимида бир қатор масалалар ўз ечимини топмоқда. Аммо соғлиқни сақлаш соҳасида ҳали-ҳамон ўз ечимини кутиб турган муаммоли ҳолатлар мавжуд. Вилоятимиз тиббиёт тизимида малакали мутахассислар етишмаслиги, она ва бола саломатлиги, тез ёрдам йўналишларидаги  муаммолар ҳақида журналистлар томонидан берилган асосли саволларга вилоят соғ лиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи А. Норқобилов ва  бошқа  мутахассислар атрофлича жавоб беришди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сайловга тайёргарлик

Маълумки, сайловга 2 ойдан сал кўпроқ вақт қолди. Мамлакатимиздаги мавжуд сиёсий партиялар ўз электорати ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE