Матбуот анжумани

0
31

Вилоят адлия бошқармаси томонидан ички ишлар, прокуратура, божхона органлари ходимлари, Ўзбекистон Журналистлар ва Ёзувчилар уюшмалари вилоят бўлимлари раҳбар-ходимлари, тадбиркорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида бўлиб ўтган мазкур анжуманда адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида воҳада тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада кенгайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ишбилармонларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги яна бир бор таъкидланди.

Юртимизда қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш бўйича ишлар самарадорлигини янада ошириш борасида ҳам ташкилотлар вакиллари билан ўзаро фикр алмашилди. Шунингдек, янги қабул қилинган қонун, қарор, фармон ва фармойишларнинг аҳамияти ҳақида маълумотлар берилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 1 августдаги фармонининг мазмун-моҳияти хусусида вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан тушунтиришлар берилди. Таъкидлаш ўринлики, қабул қилинган мазкур фармон инвестиция муҳитини янада яхшилаш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш ва инвесторлар билан ишлашда давлат тузилмаларининг масъулиятини янада ошириш мақсадида қабул қилинган бўлиб, унда чет эллик инвесторлар учун бир қатор қулайликлар яратиш кўзда тутилган. Матбуот анжуманида журналистларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.

С. КЕНЖАБОЕВ

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг