Бош саҳифа / Жамият / Масжид қурилмоқда

Масжид қурилмоқда

Бугун юртимизда диний қадриятлар тикланишига эътибор кучаймоқда. Мусулмонлар учун масжидлар қурилиб, шинам ва ёруғ хоналарда номоз ўқиш ва диний амалларни бажаришга шароитлар яратилаяпти.

Жумладан, Термиз шаҳридаги “Меҳридарё” ва “Шимолий дарвоза” кўчалари кесишувида  жоме масжиди қурилиши бошланди.

Вилоятимизнинг турли гўшаларида кенг кўламдаги бунёдкорлик ишларини амалга ошираётган тажрибали қурувчи Мурод Абдуллаев раҳбарлигидаги “Prof Group” МЧЖ қурувчилари “Сурхон ипаги” қўшма корхонаси буюртмаси асосида бажаришаяпти.

Бу ерда “SS Memors”  МЧЖ бош лойиҳаси бўйича 2240 ўринли масжид, ҳовли, баландлиги 26 метр бўлган  гумбаз, 38 метрлик иккита арк, таҳоратхона, илмий марказ, хизматчиларга  уйлар, автомашиналар қўйиладиган жой, гулзор, фаввора, беш қаватдан иборат уч юлдузли меҳмонхона, кексалар чойхонаси, ёпиқ сув ҳавзаси бунёд этилади.

Айни пайтда қурилиш майдонида МЧЖнинг Олим Болтаев бошлиқ 30 нафардан иборат тажрибали қурувчиларидан иборат бригадаси пайвандлаш, бетон қуйиш ишларини уддалашмоқда.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE