Бош саҳифа / Жамият / Масъуллик ҳисси

Масъуллик ҳисси

Ҳозиргидек замонавий техника-технологиялар қаёқда дейсиз? Газетани қўлда тераётган ходимларни кўриб ҳайратланганман. Газетада мақоламни эълон қилиниши эса мендек қишлоқ йигити учун фақат орзу эди.

Хайриятки, 1988 йилда газета қошида икки йиллик “Ишчи-деҳқон мухбирлари университети” курси очилдию, бизнинг бошимизга ҳам офтоб тегди. С. Жўрақулов, М. Абулфайизов, Г. Саидмаликов, Б. Менглиқулов, М. Азимов, С. Омонқулов каби таниқли журналистлар ҳафтада бир кун касб сир-асрорлари бўйича дарс ўта бошлади.

Орадан йиллар ўтди. Ҳозир ўйлаб қарасам, ўша сабоқлар мазмун-моҳияти ҳозир ҳам мени тарк этмаган экан. Ўша курсда ўқиганларнинг кўпи ҳозирда воҳамизнинг турли нашрларида, телевидение ва радиода ишлаб келаётир. Камина эса ўшандан буён “Сурхон тонги” газетасига боғланиб қолдим. Биринчи мақоламга шоир Болта Ёриев ёзган жавоби мени ижодга, изланишга руҳлантирди. Ўша пайтларда таҳририят ва босмахона ҳозирги “Улуғбек” меҳмонхонаси биносида эди. Бугунги “Матбуот уйи”га кириб чиқаман-да, олдинги ва кейинги ҳолатларни таққослаб, шу кунларга етказганига Яратганга шукроналар айтаман.

Салкам 85 йилдан бери чиқаётган газетанинг аҳил жамоаси ҳар бир сонни ўқишли ва мазмунли чиқаришга ҳаракат қилмоқдаки, муштарийлар газетани излаб келади. Яқинда қумқўрғонлик С. Тоғаев келиб, бундан икки йил олдин мақоласи чиққан газетани таҳририят архивидан олиб, хурсанд бўлди.

— Бундан икки йил олдин “Матбуот уйи”га киришга қўрқардик, — дейди кутубхоначи М. Воҳидова. — Бирон эълон ё хат олиб борсак, адашиб қаерга боришимизни билмасдик. Жуда таъмирталаб, хароб бино эди. Яқинда таҳририятга хат олиб бориб, рости, бу ўша биноми, деб кўзларимга ишонмадим.

Демоқчиманки, ана шу шароитга яраша, завқ билан ишлаш, касб масъулияти ва давр талабини чуқур ҳис этиш биздан талаб қилинади, холос.

Искандар Мирзо

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тадбир ўтказилди

Кўнгилсизликнинг олдини олиш мақсадида ходимларимиз Собир Термизий номидаги вилоят ахборот кутубхона маркази ишчи ходимлари билан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan