Бош саҳифа / Жамият / Масъулиятсизлик қачонгача давом этади?

Масъулиятсизлик қачонгача давом этади?

Хабарингиз бор, газетамизнинг 2018 йил 11 апрель 27-сонида журналист
Х. Тоғаймуродовнинг “Ўлакса гўштидан эҳтиёт бўлинг!” сарлавҳали танқидий мақоласи чоп этилган эди. Ушбу мақола юзасидан таҳририятимизга Қумқўрғон туман ҳокимлиги номидан жавоб хати келди.

“Ўрганиш жараёнида ҳақиқатан ҳам тумандаги “Қумқўрғон мебель” МЧЖга карашли “Орзу 777” ошхонасида махсус чиқинди тўплаш жойи ташкил этилмаганлиги маълум бўлди. Натижада, озиқ-овқат қолдиқлари ерга тўкилган. Ушбу ҳолат юзасидан профилактик тадбир ўтказилиб, ҳудуд чиқиндилардан тозаланди ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Атрофга тўкиб ташланган ҳар хил турдаги (спиртли ичимликларнинг бўш идишлари, полиэтилен пакетлар, бўш қоғоз идишлар ва бошқа) чиқиндилар олиб чиқиб кетилди. Ошхонага тегишли махсус чиқиндихона ташкил этиш ва чиқиндиларни ўз вақтида “Тоза ҳудуд” ДУК туман филиали билан шартнома асосида олиб чиқиб кетилишини таъминлаш юзасидан ошхона раҳбариятига тавсиялар берилди. Ошхона ходимлари ўртасида овқат тайёрлаш, мижозларга тарқатиш ва идиш-товоқларни ювиш бўйича санитария-гигиена қоидаларига риоя этиш талаблари юзасидан суҳбат ўтказилди.

Мақолада “Қумқўрғон деҳқон (озиқ-овқат) бозори” МЧЖга қарашли “Боймоқли” филиал бозорида антисанитария ҳолатида фаолият юритаётганлиги айтилган. Гўшт дўконлари ва ошхоналар бозорда реконструкция ишлари олиб борилаётганлиги сабабли бошқа объектлар қаторида бузиб ташланган. Лойиҳа асосида замонавий бозор ва савдо дўконлари қурилиши ишлари бошлаб юборилган.”

Таҳририятдан: мақолада “Қумқўрғон деҳқон (озиқ-овқат) бозори” МЧЖ ҳудудида жойлашган ветеринария лабораториясидаги абгор аҳвол ҳамда гўшт ва бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ўз вақтида текширувдан ўтказилмаётганлиги тилга олинган эди.

Шунга асосланиб айтиш мумкинки, бугунги кунда бозордаги ветеринария лабораторияси фаолиятида жиддий камчилик ва нуқсонлар мавжуд. Айниқса, гўшт маҳсулотларининг лаборатория текширувидан ўтказилмаётганлиги ачинарли, албатта. Афсуски, тегишли назорат идоралари ушбу ҳолатга ҳамон панжа орасидан қараб келмоқда. Очиғи, жавоб хатида ана шу камчиликларга нисбатан ҳеч қандай муносабат билдирилмаганлигини қандай баҳолашни ҳам билмадик. Бу сингари эътиборсизлик қачонгача давом этади?

 Ушбу гўшт маҳсулотлари нафақат Қумқўрғон миқёсида, балки қўшни туманларга ҳам тарқалишини ҳисобга олган ҳолда, кўп минглаб аҳолининг саломатлигига жиддий зиён етиши мумкинлигини асло ёддан чиқармайлик!

Н. АЛЛАНАЗАРОВ,
туман ҳокими ўринбосари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan