Бош саҳифа / Сиёсат / Масъулият ва мажбурият

Масъулият ва мажбурият

Видеоселектор тарзида ўтган навбатдаги ҳокимлик соати йиғилишида вилоят, шаҳар, туманлар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Йиғилишда хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича вилоятда амалга ошириладиган ишлар, нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг ташкил этилишида банк кредит маблағларининг ажратилиши ҳамда таълим муассасалари қурилишининг бориши, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг кўриб чиқилиши аҳволи, шунингдек, вилоятимизда ўтказилган II халқаро бизнес-форум якунлари тўғрисидаги масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Бизнес-форум доирасида эришилган келишувларни амалий жиҳатдан ҳаётга тадбиқ этиш, савдо-иқтисодий, инвестицион муносабат бардавомлигини таъминлаш, келишувларнинг бажарилиши билан боғлиқ ташкилий масалаларнинг самарали ҳал этилишини таъминлаш вазифалари белгилаб олинди.

Йиғилишни вилоят ҳокими Тўра Боболов бошқариб борди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Электрон рўйхат афзаллиги нимада?

Бугун давлат ва жамият ҳаёти ахборот технологияларидан айри ҳолда ривожлана олмайди. Замонавий ахборот техноло-гияларидан фойдаланиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan