Бош саҳифа / Жамият / Мастура момо ибрати

Мастура момо ибрати

Қишнинг изғиринли кунлари эди. Иш юзасидан туманлардан бирига сафарга бордим. У ерларда меҳмонхона йўқлиги боис, маҳалла раиси мени уйда ёлғиз ўзи яшайдиган Мастура момонинг хонадонига олиб борди.

Кўринишидан анчагина қўрс момо билан суҳбатлашиб, аслида қанчалик кўнгли юмшоқлиги, меҳрибон ва матонатли эканлигини билдим.

— Мен ҳам бир вақтлар ёш эдим, — гап бошлайди Мастура момо. — Чолим билан ўттиз саккиз йил бирга яшадик. Фарзандимиз бўлмади. Дўхтирлар мени четга чақиришиб, “Синглим, сиз соппа-соғсиз. Ҳамма айб эрингизда. Агар бошқага турмушга чиқсангиз, албатта, фарзандли бўласиз”, дейишди. Мен кўнмадим. Тўғриси, чолимни ташлаб кетолмадим. Пешонамга битгани шу эканда, деб яшадим. Чолимни дарди янгиланмасин, деб бола асраб олишга ҳам кўнмадим. Ҳамма айбни бўйнимга олиб, қариндош-уруғга “Мен туғмас эканман”, деб айтдим. Шу-шу тақдирга тан бериб, бир-биримизга меҳр улашиб турмуш кечирдик. Чолим эса ўтиб кетди. Шунга ҳам ярим аср бўлди.

Бир кеча тунаган бўлсамда, момонинг ҳикояларини эшитиб, бир умрлик сабоқ олдим. Уйга қайтар эканман, арзимаган рўзғордаги камчилик ёки гап-сўзни деб ҳатто, фарзандининг тақдирини ўйламай, ажрашишгача бораётган келинлар кўз олдимга келди. Уларга қарата, “Аслида сиз қийинчилик деб билган нарсалар, оилани бузишга, ўз жигарбандингизнинг кўзларини намланишига, ота меҳрига зор бўлиб ўсишига арзирмикан? Наҳот шу ҳақида ўйлаб кўрмайсиз? Турмушнинг биргина муштига дош бериш учун ўзингизда куч топа олмайсиз? Мастура момо сингари мардлик қилолмайсиз, садоқатли бўлолмайсиз?” дея баралла айтгим келди.

Зарифа МАМАТОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE