Бош саҳифа / Жамият / Маскан янги қиёфада

Маскан янги қиёфада

 Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан аҳолининг соғлигини мустаҳкамлаш йўлида чуқур ислоҳотлар олиб борилиб, тиббиёт соҳасида туб ўзгаришлар қилинмоқда. Яқин-яқингача вилоят кўз касалликлари шифохонаси бўлган бино мукаммал таъмирдан чиқарилиб вилоят перинитал марказига айлантирилди. Куни-кеча ушбу тиббиёт масканининг фойдаланишга топширилиши муносабати билан очилиш маросими ўтказилди.

Айтиш керакки, “Сантехгазмонтаж” МЧЖнинг қўли гул қурувчилари маҳорати туфайли бино янгича қиёфа касб этди. Бу ерда 16,4 миллиард маблағ сарфланиб кенг кўламли қурилиш ва қайта қуриш ишлари амалга оширилди.

Эндиликда замонавий тиббиёт муассасаси 100 қатнов ва 160 ўринга мўлжалланди. Ҳар бир хона замонавий ва хорижий жиҳозлар билан тўлдирилди. Шифохонада оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўлида ҳам қулай шароитлар яратилган бўлиб, скрининг марказида туғиш ёшидаги оналарнинг саломатлигини тиклашда энг илғор тиббий амалиётлар қўлланилаётир. Вилоят перинитал марказида эндиликда нафақат Термиз шаҳри аҳолиси, балки воҳа халқига сифатли ва намунали тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Улуғ инсон эди…

У пайтлар Ангор тумани маданият бўлими бошлиғи бўлиб ишлар эдим. Ташкилотчилигим, ташаббускорлигимни яхши билган туман …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE