Бош саҳифа / Таълим / Марказнинг намунали фаолияти

Марказнинг намунали фаолияти

— Айни дарслар давом этаётган пайтда Сариосиё туманидаги “Баркамол авлод” болалар марказида ташкил этилган 32 та тўгаракда 1188 нафар ўғил-қиз дарсдан бўш вақтлари ҳар хил машғулотлар билан банд бўлишади, — дейди марказ директори Илҳом Абдураҳимов. — Ёз консепцияси даврида ҳам марказимизнинг чет тили, спорт, техник ижодкорлик тўгараклари фаолиятини давом эттирди, қизлар эса тўқиш, бичиш, тикиш сир-асрорларини ўрганишди…

Айтиш керакки, тўгараклар машғулотларида қатнашаётган ўқувчилар устозларнинг саъй-ҳаракати билан вилоят ва республика миқёсида ўтказилаётган турли кўрик-танловларда иштирок этиб, ўзларининг маҳоратларини ўстиришаяпти. Хусусан, Рустам Ҳайитов, Саҳобиддин Тўхлиев, Мавлуда Ҳамидова, Озода Озодова каби ўқувчилар турли танловларда қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллашаётир.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

42 yil avval uchinchi Renessansni boshlagan ayol

Aksariyat odamlardan rahbarlikka ishtahasi boryo‘qligini so‘rasangiz, jon-jon, deya bunga rozi bo‘lishini aytadi, tag‘in boshqa birovlar …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan