Бош саҳифа / Жамият / Марказ ишга тушди

Марказ ишга тушди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, вилоятимиз иқлими ва экологик шароити туфайли урологик касалликлар, жумладан, буйрак-тош касалликларига чалиниш даражаси республиканинг бошқа ҳудудларига нисбатан икки баробар ортиқ.

Хусусан, республика ихтисослаштирилган урология марказида даволанган 27 мингдан ортиқроқ беморнинг 2700 нафардан ортиғи айнан вилоятимиз аҳолиси ҳиссасига тўғри келади. Айни жиҳатлардан келиб чиқиб, фойдаланишга топширилган янги республика ихтисослаштирилган урология марказининг Термиз филиали воҳа аҳолиси саломатлигини асрашдаги аҳамияти беқиёс. Марказ урологик касалликларни эрта аниқлаш ҳамда даволаш сифати ва самарадорлигини янада оширади. Тиббиёт муассасасининг очилиш маросимида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Б.Пўлатов, вилоят ҳокими ўринбосарлари, таниқли тиббиёт мутахассислари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

— Янги ташкил этилаётган тиббиёт маскани вилоят тиббиётида ўзига хос ўрин тутади. Урология йўналишида ҳам юқори сифат кўрсаткичларига эга бўлишимиз учун бу ерда нафақат пойтахтдаги, балки хорижий давлатларнинг малакали мутахассисларини таклиф қилиб, маҳорат дарслари, маърузаларини ташкил қилмоқчимиз, — дейди республика ихтисослаштирилган урология илмий амалий маркази директори, профессор Шуҳрат Мухторов. — Янги марказда кўплаб инвазив амалиётлар бажарилади. Жумладан, зарба-тўлқинли литотрипсия, тери орқали эндоурологик муолажаларни қўллаш ва беморларни тиғ теккизмасдан юқори технологик ускуналар билан даволаш ҳажми ортади.

Сарвар ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Anemiya «urfi»

Unim kam, bunim kam, ustiga ustak qonim kam, deya zorlanishdan ma’ni yo‘q. Negaki, bularning barini …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan