Бош саҳифа / Таълим / Маърифатли ўқувчи

Маърифатли ўқувчи

Хўш, ушбу саъй-ҳаракатларимиз қандай самара беряпти? Ўқувчи-ёшларимизнинг жаҳолат нимаю, маърифат йўли қандайлиги ҳақида тушунчаси, дунёқараши қай даражада шаклланган? Уларнинг ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслиги учун эътиқоди мустаҳкамми?

Ушбу саволларга жавоб топиш ҳамда ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини ўстириш, юртимиздаги ислоҳотлар моҳиятини англатиш мақсадида халқ таълими вазирлиги томонидан “Жаҳолатга қарши маърифат” ижодий танлови эълон қилинганди. Яқинда ушбу танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда туманларда ғолибликни қўлга киритган 50 га яқин ўқувчи тасвирий санъат, назм ва иншо йўналишлари бўйича ижодий имкониятларини намойиш қилишди.

— Танловда иншо йўналиши бўйича иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритдим, — дейди Термиз шаҳридаги 11-умумтаълим мактаби ўқувчиси Умида Абдуразоқова. — Аммо бу осон бўлмади. Иншо ёзиш жараёнида сариосиёлик тенгдошим билан балларимиз тенг бўлиб қолди. Бироқ ҳакамлар ҳайъатининг яна бир имтиҳонидан кейин мени биринчи ўринга муносиб деб топишди. Энди танловнинг республика бос қичида ҳам устозларимнинг ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси масъулларининг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан.

— Тасвирий саънат йўналишида ҳам бири-биридан қизиқ ижодий ишларни баҳоладик, — дейди Собиржон Мустарамов. — Улар орасида Жарқўрғон туманидаги 17-умумтаълим мактаби ўқувчиси Сарвиноз Болтаеванинг сурати энг яхши ижодий иш деб топилди. Чунки унда жаҳолатнинг кўриниши ҳамда уни маърифатнинг нури билан сўндириш кераклиги аниқ тасвирланган. Энг муҳими, ўқувчи ўз суратида бугун ёшларни ўз домига тортаётган оқимларга кирмаслиги учун улар фақат илм олиши, жамиятда кечаётган жараёнлардан хабардор бўлиши лозимлиги ҳақидаги ғояни уқтиришга ҳаракат қилган.

Назм йўналиши бўйича эса Денов туманидаги 51-умумтаълим мактаби ўқувчиси Наргиза Норматованинг тинчлик ҳақида ёзган шеъри биринчи ўринга лойиқ кўрилди.

Қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлган беллашув ниҳоясида ғолибларга вилоят халқ таълими бошқармасининг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Ф.УМИДУЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Унутилмас учрашув

Анъанага айланиб келаётган “Устоз ва шогирдлар учрашуви” бу йил ҳар қачонгидан ҳам ўзгача руҳда ўтди. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan