Бош саҳифа / Маданият / МАРҒИЛОНДА ДРАМА ТЕАТРИ

МАРҒИЛОНДА ДРАМА ТЕАТРИ

биноси фойдаланишга топширилди

Театр биносининг очилиши катта шодиёнага айланди.

Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ артисти Ё.Аҳмедов ва бошқалар мамлакатимизда миллий театр санъатини ривожлантириш, санъатимизнинг мумтоз анъаналарини асраб-авайлаш, янги саҳна асарлари яратиш масалаларига қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётганини таъкидлади.

Вилоятимизда ҳам театрлар фаолиятини такомиллаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Кейинги уч йилда Фарғона шаҳрида театр-концерт саройи, вилоят қўғирчоқ театри қурилди, вилоят рус драма театри ҳамда Қўқон шаҳар мусиқали драма театри бинолари реконструкция қилинди. “Мақом мактаби” ва “Аския мактаби” ташкил этилди.

Драма театри биноси санъат ихлосмандлари, театр фидойилари, кенг жамоатчилик учун ўзига хос туҳфа бўлди. 200 ўринли томоша залида замонавий шароитлар яратилган.

М. ҚОДИРОВ
олган суратлар

М.СУЛАЙМОНОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мактабимизда миллий бурчак

Юртимизда баҳор фаслининг ташрифи қалбларимизга илиқлик, байрам кайфиятини бахш этади. Урф-одатларимиз ва анъаналаримиз ҳам айни …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan