Бош саҳифа / Жамият / Мардлик ва жасорат баҳси

Мардлик ва жасорат баҳси

1973 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган Норали Боймуродов хотирасига багишланган мотопойга мусобақаларининг довруғи МДҲ мамлакатларига ҳам ёйилган. Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар“ ташкилотининг вилоят бўлими кенгаши кўмагида 24-26 февраль кунлари ташкил этилган бу йилги мотокросс бўйича Ўзбекистон чемпионати ва биринчилигининг 1-босқичи ҳамда хотира турнирида республикамизнинг барча вилоятларидан 118 нафар спортчи иштирок этди.

Мусобақанинг биринчи куни спортчилар ва ташкилий гуруҳ аъзолари Жарқўрғон туманидаги Норали Боймуродов бюстига гулчамбар қўйишгач, хотирлаш маросими бўлиб ўтди ҳамда мемориал музейни кўздан кечиришди.
Ўша куни “Қизилмозор“ мотосўқмоқларида 45-бор ўтказилаётган мусобақаларга старт берилди. Дастлаб синов машғулотларида қатнашган пойгачилар куннинг иккинчи ярмида 65, 125, ЧЗ 350, 500, ва 750 сиғимли мотоциклларда пойгаларни бошлаб юбордилар. Тепаликларда пойгачиларни олқишлаб, қўллаб-қувватлаб турган мухлисларнинг қувончлари чексиз. Спортчилар айлана йўлларда маҳорат билан мотоциклни бошқарди ва йиллар мобайнида тўпланган тажриба ва маҳорат, ёшликка хос шижоату чапдастлик пойгалар мобайнида ўз исботини топди. Кўм-кўк майсалар билан қопланган адирлар узра ёйилган мухлислар 2 кун давомида спортчиларни қўллаб-қувватлаб турдилар.

Мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон чемпионатида 125 сиғимли мотоциклларда биринчи ўрин Тошкент вилояти вакили Андрей Сазановга насиб этган бўлса, иккинчи ва учинчи ўринлар Денис Пердцев (Тошкент вилояти) ҳамда Рауф Ибрагимов (Сурхондарё)ларга насиб этди. 350 сиғимли мотоцикллар пойгасида Иззат Қобилов биринчи (Навоий), Анвар Алимов иккинчи (Жиззах), Шевкет Сулаймонов учинчи (Тошкент вилоят), 500 сиғимли – Тошкент вилояти вакиллари Андрей Сазанов 1-, Шевкет Сулаймонов 2-, Денис Пердцев 3-ўрин, класс 750 сиғимли кажавали мотоцикллар пойгасида сурхондарёлик пойгачилар Ҳамид Қорақулов ҳамда Содиқ Очиловлар биринчиликни қўлга киритган бўлса, хоразмлик Қаҳрамон Отаев ва Максим Ариповлар иккинчи, андижонлик Ойбек Чолов, Авазбек Сотволдиевлар жуфтлиги учинчи ўринни қўлга киритишди. Ўзбекистон биринчилиги натижаларига кўра, 65 сиғимда Ж. Самадов (Бухоро) 1-, Ж. Умаров (Сурхондарё) 2-, С. Турниязов (Навоий) 3-, 85 сиғимда Д. Тўйчиев (Жиззах)1-, А. Жумманов (Тошкент вилояти) 2-, И. Аблязов (Тошкент вилояти) 3-, 125 сиғимда Б. Аҳмедов (Бухоро) 1-, Б. Маматвалиев (Қашқадарё) 2-, В. Анавин (Сурхондарё) 3-ўринга сазовор бўлдилар. Чемпионатнинг биринчи босқичида умумжамоа ҳисобида Тошкент вилояти биринчи, сурхондарёликлар иккинчи, Қорақалпоғистон вакиллари учинчи ўринни эгалладилар.

Андижонлик Синдаржон Обидов энг ёш спортчи деб топилди. Навоийлик Шаҳзода Сайдуллаева эса аёл спортчилар ўртасида ягона иштирокчи бўлди. Ғолиб спортчилар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар. Бу мусобақа март ойида Навоий вилоятида бўлиб ўтадиган республика биринчилигининг иккинчи босқичига бир тайёргарлик бўлди, дейиш мумкин.

Холмуҳаммад
ТОFАЙМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Лаҳзаларни мангуликка муҳрлаган инсон

Воҳа журналистикаси тарихида из қолдирган бир қатор суратчи-журналистлар бор эди. Анатолий Ким, Владимир Ем, Искандар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE