Бош саҳифа / Жамият / Мардлар қўриқлайди Ватанни

Мардлар қўриқлайди Ватанни

Ёш авлодни Ватанга садоқат, элга муҳаббат, келажакка ишонч руҳида тарбиялашда ҳарбий ватанпарварлик борасида ўтказилаётган мусобақалар ва кўрик-танловлар муҳим аҳамият касб этади. Ватан ҳимоячилари куни олдидан Тошкент давлат техника университети Термиз филиалида спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда Термиз шаҳрида жойлашган академик лицейларда таҳсил олаётган махсус гуруҳ ўқувчилари иштирок этишди.

“Мардлар қўриқлайди Ватанни” шиори остида ўтказилган ҳарбий спорт мусобақасида жамоалар саф кўриги, кийим кўриги, тўсиқли йўлаклардан ўтиш, турникка тортилиш, 100 ва 1000 метрга югуриш бўйича беллашдилар. Академик лицейларнинг махсус гуруҳ ўқувчиларининг ҳар бир йўналиш бўйича чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Қизиқарли ва кескин ўтган беллашувларда ғолиблар аниқланди. ТДТУ Термиз филиали академик лицейининг “Бургут” жамоасига 1-, шу лицейнинг 1-босқич гуруҳининг “Барс” жамоасига 2-, ТерДУ қошидаги академик лицейнинг махсус гуруҳ ўқувчиларига 3-ўрин насиб этди.

— Бундай ҳарбий спорт мусобақалари ёшларимизни жисмонан бақувват, руҳан тетик ва баркамол бўлиб етишишларида муҳим ўрин эгаллайди. Энг асосийси, ёшларимиз ҳарбий машқларга кўникма ҳосил қилиб боришади, — дейди ёшлар иттифоқи етакчиси М. Турсунов. — Биз мудофаа ишлари вилоят ва шаҳар бўлимлари билан ҳамкорликда “Ҳарбий ватанпарварлик” ойлиги доирасида бундан буён ҳам ана шундай мусобақаларни мунтазам ўтказиб боришга ҳаракат қиламиз.

Сафар ОМОН

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE