Бош саҳифа / Маданият / Мард ўғлонлар хотираси қалбимизда

Мард ўғлонлар хотираси қалбимизда

Жанубий оператив қўмондонлик ҳарбий хизматчилари қўмондонлик бошлиғи, полковник Қодиржон Турсунов бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги байрами олдидан тинч, осуда ҳаётимиз учун курашда қаҳрамонларча ҳалок бўлган марҳум ҳарбий хизматчиларнинг оилаларида бўлиб, уларнинг ёрқин хотирасини ёдга олишмоқда.

Улар марҳум Муҳиддин Эштемиров яшаган хонадонда бўлиб, марҳумнинг оиласига совға-саломлар улашишди.

Термиз туманидаги “Тажрибакор” маҳалласида улғайган Муҳиддин Эштемиров 1999-2000 йилларда Сариосиё ва Узун тумани тоғларида тинч, фаровон турмушимизни бузишга уринган жангарилар билан бўлган жангларда қаҳрамонлик кўрсатди. Шартнома асосида хизмат қилган сержант душман билан беаёв курашиб, Ватанга садоқати ва халқимизга муҳаббатини намоён этди. Мустақиллигимизга раҳна солмоқчи бўлган жангарилар тўдасига ҳужум қилиб, мардларча ҳалок бўлди.

– Ўғлим Муҳиддинжон Ватан ҳимоячиси бўлганидан фахрланаман, – дейди М.Эштемировнинг онаси Манзура Диллаева. – У қисқа умри давомида ёшларга ибрат бўладиган ҳаёт йўлини босиб ўтди. Ватан учун жасорат кўрсатди. Байрамлар арафасида ҳарбийлар келиб, ҳол-аҳвол сўраб турибди. Давлатимиз ғамхўрлик қилиб, моддий-маънавий қўллаб-қувватламоқда. Ўғлимнинг халқимиз ва сафдошлари қалбида абадий яшаётгани бизга далда бўлмоқда. Кўрсатилаётган бундай эътибордан миннатдормиз.

Ф.Умидуллаева

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Очиқ эшиклар куни

Термиз халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш батальони ҳовлиси. Унинг тўрт бурчида ҳарбий хизматчиларнинг хизмат давомида фойдаланадиган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan